Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Кинотеатрдаги томошабин олдида ўтирган кишига деди:
— Марҳамат қилиб шляпангизни олиб қўйсангиз! Бирор нарса кўрармикинман деб, чиптага уч минг тўлаганман!
— Мен ҳам бошқалар кўриб қўйсин деб, бу шляпага йигирма минг тўлаганман!
Иккита дўст джунгли ўрмонларида сайр қилиб юришса, олдидан йўлбарс чиқиб қолибди. Биринчи йигит ердан қум олиб йўлбарснинг кўзига сепиб юборибди-да, тезлик билан дарахтга сакраб чиқиб олибди. Тепада туриб дўстига:
— Чиқ тезроқ дарахтга, - деса,
Пастда турган йигит:
— Нега? Ахир йўлбарсни кўзига қумни мен сепмадим-ку, - дермиш.
Бир чўпон туя ҳаммомни орзу қилибдида, деган иборани эшитиб ҳайрон бўлиб юрар экан.
Бир куни ке бир бориб кўрай, деб ҳаммомга борибди, чўмилиб маза қилгандан ҳаммом дегани зўр жой экан, келаси йил яна келаманооов, деган экан.
Бир одам кечки зиёфатдан маст бўлиб келиб ухлаб қолибди. Эрталаб деразаси таққиллармиш. Ўрнидан туриб мастликда дераза деб кўзгуни олдига бориб:
— Сенга нима бор? Бор йўқол алкаш, - дермиш.
Бир банги толни салқинида писта чақиб ўтирган экан, қўлидан бир дона писта ерга тушиб кетибди. Шунда ҳалиги банги пистага қараб:
— Эй, ёнимга кел, - дебди.
Лекин писта жойидан қимирламабди.
Шунда банги:
— Эй, ёнимга кел деябман, - дебди.
Лекин писта жойида туроверибди.
Шундан кейин ҳалиги банги 5-6 та пистани ерга сочиб:
— Ҳой, менга анави пистани ушлаб келларинг, - дебди.
— Менга қара, оғайни, марсликларни ўлдирганлик учун қамашадими?
— Ҳа, лекин жиннихонага!
Афандининг бузоғи бўшалиб кетиб, ёйиғлиқ турган ғўзани ея бошлади. Афанди бузоқни қувлаган эди, у тутқич бермай шаталоқ отиб кетди. Афанди бориб, боғлиқ турган сигирни калтаклай бошлади. Афандининг хотини унинг қўлидан калтакни тортиб олиб:
— Ғўзани еган бузоғу, сигир бечорани нега урасиз?— деди.
— Сув бошидан лойқа, боласига тарбия бера олмаган, арқонини узиб, ғўза ейишни боласига онаси ўргатган, айб сигирда, — деди Афанди.
Габроволикка битта шиша зарур бўлиб қолди. У битта шишани топди, лекин унда озгина йод қолган экан. Йодни тўкиб ташлаш унга увол кўринди ва у бармоғини шартта кесди-да, унга бор йодни қуйди ва шундан кейингина шишадан фойдаланди.
Афанди эски девор ёнидан ўтаётган эди, арилар уни талаб қолди. Афанди қанчалик қочиб, ариларни ҳайдаса, улар шунчалик ёпишар эдилар. Охири аччиғланиб яхтагини ечди-да, ари уяга яқин бориб деди:
— Чақ-а, падарингга лаънат, армонинг қолмасин!
Азизжон минимаркетда савдо қилиб ўтирса, биттаси югуриб келиб:
— Новот борми? - деб сўрабди.
Азизжон:
— Ҳа, бор - деса, бояги одам:
— Ширинми? - деб сўрармуш.