Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Эр-хотин кечаси ухлаб ётишса хотин алахсираб:
— Вой, эрим кевотти, эрим кевотти, деса
— Ёнида ётган эри, сакраб туриб ўзини балкондан отворибди.
Хотин эрига деди:
— Кўйлагимни ечинг... Юбкамни ечинг... Пайпоғимни ечинг... Энди шошилмасдан, ички кийимларимни ечинг, яна йиртиб юборманг... Ва бошқа ҳеч қачон мени кийимларимни кийманг!!!
Даллолга қўнғироқ бўлибди:
— Алло, сиз далаҳовли сотиш билан шуғулланасизми?
— Ҳа.
— Нега ҳароба бўлиб кетган далаҳовлини қиммат нархда, рўпарасидаги данғиллама далаҳовлини арзон пулга сотяпсиз?
— Ҳароба далаҳовлидан чиройли, икки қаватли, данғиллама далаҳовлини томоша қилса бўлади. Данғиллама далаҳовлидан-чи, ҳароб бўлган жой кўриниб туради-ку...?!
Бир куни чукча музлатгич сотиб олиб, кетаётган бир пайтда. Дўсти уни кўриб сўрабди:
— Нега музлатгич олдинг? Сизларда шундоқ ҳам совуқ-ку?
Шунда чукча кулиб:
— Эх, шунга ҳам калла етмадими? Бу музлатиш учун эмас, исиниш учун.
Эр-хотин уйқуга кетаётса, шкаф ичидан овоз келибди:
— Эринг ухладими?
Хотини:
— Шунақага ўхшайди?!
Шкаф ичидан:
— Ундай бўлса, мен кетдим!
Шу пайт эри сакраб ўрнидан туриб:
— Ҳали сени кредит пулингни тўлаб бўлмадим. Қаёққа кетасан???
Бир кампир никоҳ тўйларда нуқул бўйдоқ йигитларни ёнига келиб:
— Кейингиси сени навбатинг! - деб юраркан.
Уни набираси ҳам бувисини одатини ўрганиб олиб:
— Сиз кейингиси, энди навбат сизга! - деб юрадиган бўлиб қолибди. Фақат бу гапини жанозаларда айтар экан...
Имтиҳон аудиториясига 5та телефон, 4та шпаргалка, 10та ручка-сканер ва битта Ўзбекистон миллий энциклопедиясини яширинча олиб кирган Писмиқжон Итбилмасов Божхона Институтига имтиҳонсиз қабул қилинди.
Боғчадан қайтган болакай онасига дебди:
— Ойижон, бугун бизни касалликка қарши эмлашди.
— Йиғламадингми ишқилиб?
— Йўқ, мени қувлаб ета олишмади...
Тўйларга юрадиган артистларнинг ҳар бири 200га яқин одамни таъминлаб нафи тегаётган экан.
Ўзбекистонда артистлар сонини кўплигини ҳисобга олсак, барчамизни артистлар боқаётган бўлиб чиқаяпти экан.
Бу оламда ҳеч ким сени аэропортда таксичи кутганчалик, интизорлик билан кутмайди!