Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Самолёт ҳавода дафъатан чалқанчасига ағдарилган ҳолда уча бошлади. Стюардесса йўловчиларни тинчлантиряпти:
— Ҳурматли йўловчилар, Қўрқманглар!
Ҳозир учувчимиз бурнига дори томизиб олсин, самолётимиз асл ҳолига қайтади!
Бир йигитни уйлантиришибди. Тўйда ҳаммага ош беришибди-ю, куёвга ош етмай қолибди.
Тўй тугагач, куёв гўшангага кирмасдан, ташқарида хафа бўлиб ўтирган экан, дадаси:
— Ҳа ўғлим, нимага ташқарида ўтирибсан, келинни ёнига кирмайсанми? - деса,
— Кирмайман, - деб бақирибди.
— Нега кирмайсан, - деса, ўғли:
— Ош еганлар кирақолсин, - дермиш.
Эшмат "мелиса" бозордан 10 та қўй сотиб олиб тоққа чўпонга обориб:
— Мана 10 та қўй, мана ем хашакга пул, мана бу хизмат хаққингиз яхши қарасангиз яна қўшиб бераман, - деб қўйларни ташаб кетибди.
Бир йил вақт ўтиб чўпонни олдига келиб сўраса, 10 та қўйни кўрсатибди.
Эшмат "мелиса": Мен сизга 10 та қўйни обкелиб берганимга бир йил бўлди, наҳотки биттаси ҳам туғмаган бўлса, - деса.
Чўпон:
— Сизни милициялигингизни эшитиб, битта ҳам қўчқор қўйларингизга яқинлашмади, - дебди.
— Айтишларича, ич кетганида сабзи ёрдам берармиш.
— Лекин, буни ҳатто қайси йўл билан ёрдам беришини тасаввур қилишни ўзи ҳам мени дахшатга солмоқда.
Бир бола соқов экан. Ота-онаси кўрсатмаган табиб-у, доктори қолмабди. Ҳечам гапирмабди. Охири ота-онаси гапиришидан умидини узишибди. Бир куни овқатланиб ўтиришса, соқов бола:
— Шўр экан, - дебди.
Шунда онаси:
— Вой ўғлим, гапирдингми?! Яна бир қайтар...
— Шўр экан овқатингиз!
Ота-она ўзида йўқ хурсанд...
— Сен бола гапираркансан, нега бизни шунча йил қийнадинг? Нимага шу пайтгача индамадинг, - дейишса, бола:
— Шу пайтгача овқатингизни тузи яхши эди-да, - дермиш.
— Гули, юзингга нима қилди? Ҳудди эри урган хотинни юзига ўхшаб қолибди.
— Яшшамагур сигиримиз, шунақа қилиб қўйди.
— Вой, юзингга тепиб юбордими?
— Йўқ, ҳар куни соғаётганимда думи билан юзимга ураверарди. Думи қимирламасин деб, ғишт боғлаб қўйгандим.
— Эшитишимча сиз циркда шерларни ўйнатар экансиз? Бир нарсага ҳайронман. Сиз кичкинагина, нимжон ва бунинг устига озғин бўлсангиз.
Нега шерлар сизни еб қўйишмайди?
— Ҳамма гап шунда-да! Улар ҳам мени семиришимни кутишади!
Афанди кимсасиз чўлда фақат хотини иккаласи яшар эканлар. Тақдир тақозаси билан хотини туғадиган бўлиб қолибди. Кимсасиз чўл, қоронғи тунда, нақд минг чакирим наридан битта доя кампирни топиб келибди.
Доя кампир ҳам Афандининг уйида ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаганлиги сабабли қоронғида чироқни қаратиб турасан, - деб чироқни унга тутказибди.
Афанди чироқни қаратиб турганмиш, доя кампир туғдираётганмиш. Афанди чироқни қаратиб турса, олдин битта калла чиқибди, кейин иккинчиси ва учинчи калла ҳам кўринаётганмиш. Афанди шоша-пиша чироқни "пуф", деб ўчирибди.
Доя кампир ҳайрон бўлиб:
— Афанди, чироқни нимага ўчирдинг, - деб сўрабди.
Афанди норози булиб:
— Э-э-э, онасини эмсин. Чироқ қаратиб турсанг, булар ёруғга қараб чиқавераркан, - дермиш.
Поездда кетаётган эркак чекиш учун йўлакка чиқибди. Бир пайт қараса, поезд рельсдан чиқиб, ўрмон томонга юриб ва яна рельсга қайтаётган эмиш. Кўзларига ишонмасдан машинистни олдига югуриб бориб:
— Нима қиляпсиз?, - дебди ҳалиги одам.
Машинист эса:
— Поезд рельсида бир йигит ўтирган экан. Шу йигитни қувладим, - дебди хотиржам.
— Хўш, қочиб кетдими? - қизиқиб сўрабди йўловчи эркак.
— Йўқ, ўрмонга кирмасидан етволдим. Кейин ортимга қайтдим, - дермиш машинист.
Қиз:
— Жоним, мени уйқим келяпти, эртак айтиб беринг!
Йигит:
— Мен сизга уйланаман!