Оила ҳақида латифалар
— Йигитни кўрдингизми, қизни нақадар севар экан. Сиз ҳам шундай сева оласизми?
— Ҳа, қиз чиройли экан, севса арзийди.
— Дадажониси, қўшнимиз Мехрихонга ўғли Москвадан шунақа сюрприз юборибди-ки, аста қўяверасиз, "ха-ха-ха" Ҳавотир олманг. Ўғлимиз бизга бундай сюрприз, яъниким келин, асло олиб келмайди, "ха-ха-ха", - деса
Ойпошанинг эри хотинига ачиниб қараб:
— Хотинжон, ўғлинг сенга бошингда ёнғок чақиб, маймундай ўйнатадиган "енгил кавалерияни" яъниким келинни тайёрлаб қўйган, - дермиш.
— Нима ҳам қилардик? Бугун яна чучвара ерканмиз-да.
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
— Хотинжон, сенга кейинроқ ўзим телефон қиламан. Ҳозир сўкинишнинг сира ҳам иложиси йўқ!
— Мен бахтлиман!
— Мен бахтлиман!, - деган садо қайтибди.
— Мен уйландим, - деб бақирибди яна йигит.
Тоғлардан эса:
— Баттар бўл!, - деган садо қайтган экан.
— Ҳой қиз, нега бу ерда турибсан, адашиб қолдингми?
Қизча:
— Нега сўраябсиз, туриб ҳам бўлмайдими
— Ўзим шундай, уйинг қаерда?
— Ўзингизникичи?
— Меники чилонзорда! Ўзингизники қаерда?
— Меники ҳам Чилонзорда!
— Унда бу ерда нима қиляпсан?
— Сизни кутиб турибман!
— Мени?
— Ҳа сизни дада!
— Ие, қизим Гулчапчап ойинг қани?!
— Қизим шакар солдинг.
— Ойижон мен ширин чойни яхши кўраман.
— Қизим 5 қошиқ шакар солдинг деяпман.
— Ширин чойни жудаям яхши кўраман.
— Шакарни шўрвага соляпсан?!
— Ҳа, қаёққа йўл олдингиз?
— Бозордан от сотиб оламан, - дебди эри.
— Худо хоҳласа денг адаси! – дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пулим бор. Бозорга кетяпман. Худо хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам аниқ от оламан, - деб бозорга кетибди.
Бозорда юриб-юриб бир отни танлабди-да, чўнтагига қўлини солса, пуллар йўқ эмиш.
Уйга бўш қайтган эридан хотини:
— От қани адаси? – деб сўраса, эри:
— Худо хоҳласа кисавурлар ўғирлаб кетишди, - дермиш.
— Ухлайқол қизим. Ҳозир тушингда ажойиб эртаклар кўраётган бўлсанг керак, - дебди пичирлаб.
Қизи эса шу заҳоти кўзини очиб:
— Йўқ адажон. Реклама тугамади ҳали, - деган экан.