Оила ҳақида латифалар

Эрталаб соат 4.00да уйга қайтиб келган эр секин ётоқхонага кириб ётмоқчи бўлиб турса, хотини уйғониб кетибди.
— Нега бунча эрта туряпсиз? - дебди.
Эр:
— Ош бориди наҳорда, - дебди-да, туриб кийиниб чиқиб кетган экан.
Материал сотадиган йигит уйланиб, икки ҳафтадан кейин бозорга олиб чиқиб сотадиган материали қолмабди.
Шогирд устозидан сўради:
—Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?
Устоз жавоб берди:
—Хотинингни бирорта камчилигини уни ўзига айтсанг, нафақат сени камчиликларинг, балки бутун уруғ-аймоғингни камчиликларини билиб оласан.
— Бундан буён ўғлимизни тарбияси билан ўзим шуғулланаман,
— Жуда яхши. Фақат ўғлимиз эмас, қизимиз бор.
Никоҳ ўқиш маросимидан:
Мирсаид қизи Гулмирахон, Абдуллажон ўғли Азаматга турмушга чиқишга, у билан борликда ҳам, йўқликда ҳам, саломатликда ҳам, касалликда ҳам, мастликда ҳам, тетикликда ҳам, чироқ, газ, сув борлигида ҳам, пули тугаб ўчиб қолганида ҳам, кредит тўланганда ҳам, тўланмаганда ҳам, квартирада ҳам, ўз уйингизда ҳам бирга яшашга розимисиз?
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
Эр-хотин таътилга отланишибди. Хотин:
— Болаларни ойимникига, кучугимизни қўшнига ташлаб кетамиз.
Мушукни дугонамникига олиб бориб қўяман, - дебди.
Эри ўйланиб туриб:
— Хотин, уйимиз шунақа тинч бўлса, қаерга кетамиз. Уйда дам олақолайлик, - дермиш.
Эр ухлаб ётган хотинини тепасига келиб "Эҳ хотинжон гапирмасдан жим турсанг қандай гўзалсан!" деган экан.
Эр-хотин гаплашиб ўтириб, хотини:
— Қандай танишганимиз ёдингиздами? - деса, эри:
— Ҳа. Мен таксига қўлимни кўтарсам, сен ёнимга келиб олгансан, - дермиш.
Психолог бир нечта аёлларга маслаҳат бераётган экан:
— Турмуш ўртоғингиз билан 5 дақиқалик уруш бир ҳафталик умрингизни қисқартиради.
Шунинг учун эрингиз билан урушманг.
Бир аёл дебди:
— Ундай бўлса мен аллақачон ўтиб кетган эканман-да!...