Оила ҳақида латифалар

Ўғлини ухлатмоқчи бўлган ота унга эртак айта бошлабди.
Битта, иккита, учта, ... эртакларни айтиб тугатгач, эшик секин очилиб онасини овози эшитилибди:
— Ухлаб қолдими?
— Ҳа, адам ухлаб қолдилар ойи!
Футбол ишқибози ўғлини эркалатиб дебди:
— Мени ёлғизим, ширин болам, келажагим мени! Сен мени ҳаёт ўйинимда урган голимсан!
Шунда хотини эрига қараб дебди:
— Менчи дадаси?
— Сен ҳам урган голимсан. Фақат автоголсан-де, - дермиш эри.

Бир одам мазза қилиб ухлаб ётган экан, хотини уни уйғотиб "Туринг, уйқу дорингизни ичиб олинг" деган экан.

Хотини ишдан келса, эри ошхонадан чиқиб келаётганмиш:
— Онаси сенга сюрпризим бор! - дебди.
Хотини ошхонага кирса овқатлар тайёр. Дастурхонлар безатилган экан.
— Раҳмат адаси. Бугун оилавий дастурхон безатиб бирга овқатланар эканмиз-да, - деб хотини орқасига ўгирилса, эри қўлида бир шиша ароқ билан секин кўчага чиқиб кетаётганмиш.
Эри ярим тунда маст аҳволда уйга кириб келса, хотини:
— Соат нечи бўлди?! Шу пайтгача қаерларда юрибсиз? - деб қўлига соатни оволиб жаврай кетибди.
Эри хотиржам овоз билан:
— Кўп валдирама! Акс ҳолда кейинги сафар кўлингга календарь олиб гапирасан! - дермиш.
Хотин эрига:
— Шкафимизни қаранг! 10 йиллик эски матох! Янгисини олайлик!
— Хўп, оламиз.
Хотин яна эрига:
— Совутгич ҳам эски.
— Янгисига алмаштирамиз.
Хотин давом этиб:
— Телевизор ҳам жуда эски бўлиб қолган! Алмаштириш керак!
Эри:
— Хой хотин! Сен ўзингга бир қара! Сен ҳам нечи йилликсан? Мен индамаяпман-ку!
— Ўғлингизга ёмон сўзларни ким ўргатяпти?
— Падарингга минг лаънат! Билмиман кимдан ўрганади!
Хотин эрига:
— Танишган кунимиз ёдингиздами?
Эр:
— Ҳа. Мен таксига хуштак чалсам, ёнимга сен келгансан.
Хотин эрига:
— Азизим, 20 йилдан бери менга бирор мартта ҳам бунақа зўр кофе тайёрламагансиз...
Эр:
— Кофени жойига қўй! Ўзимга дамладим!
Келинига телефон қилган қайнона сўрабди:
— Ўғлим қалай? Яхши юрибдими?
Келини:
— Ҳа. Ҳар куни маст бўлиб ярим тунда уйга келадилар. Ишга бормаяптилар. Нотаниш аёллар телефон қилиб гаплашиб ўтиришади.
Қайнонаси:
— Хайрият! Касал бўлмаса бўлди!