Оила ҳақида латифалар

Болакай уйда хафа бўлиб ўтирса, ойиси сўрабди:
— Нега хафасан ўғлим:
— Карантин менга жуда қимматга тушди. Қанча соф фойдадан қолиб кетганимни билсангиз эди...! - дебди болакай.
Онаси:
— Қанақа фойда? - сўрабди онаси ҳайрон бўлиб.
— Биласизми ойи, шу кунларда рамазон айтиб қанча пул топардим, - дермиш болакай.
Хотин эрига:
— Бўлди, мен кетяпман.
Эр:
— Ўзи анчадан бери қовоқ-тумшуқ қилиб юрганингни сезгандим. Қаёққа кетасан? Онангни уйига борасанми яна?
Хотин:
— Адаси, нималар деяпсиз? Дўконга кетяпман...
Эр:
— Ҳа, шунақами!? Қайтишингда менга ҳам бирор нарса олиб келарсан...!
— Хотин, рақсга тушма!
— Нега дадаси?
— Нима қиляпсан? Сенга гапиряпман! Қўлларингни тушир!
— Зўр мусиқа экан дадаси...
— Рулни ушла! Қаёққа ҳайдаяпсан?!
Бола бувасидан сўраяпти:
— Сизни ёшлигингизда қўл телефони бўлганми?
— Йўқ, бўлмаган болам.
— Планшетчи?
— Йўқ. У ҳам бўлмаган.
— Пейджериз бўлгандир?!
— Йўқ.
— Диназаврларни кўрганмисиз бува?
— ...
Бир киши кўчадан товуқ ўғирлаб келиб ўғлига дебди:
— Мана шу товуқни бозорга олиб бориб сотиб кел.
Ўғли ҳам товуқни бозорга олиб бориб йўқотиб қўйибди.
Уйга қайтиб келса:
— Товуқни неча пулга сотдинг? - дебди отаси.
— Ўзини нархига бериб юбордим ота, - дебди боласи.
Эрталаб тренировкага, тушдан кейин мактабга борадиган ўғлимнинг эртага эрталабки машғулотлари қолдирилгани эшитиб, ўзимча унга буюриб қўядиган ишларимни режалаштирдим.
— Хўш, эртага нималарни режалаштирдинг?, -сўрадим ундан.
— Нимани бўларди, эрталаб ўрнимдан турмай кўпроқ ухлашни, - жавоб берди у.
Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
— Бундай аблаҳ билан яшашдан тўйиб кетдим. Ичади, чекади, уйда ҳар кун жанжал.
Дугонаси:
— У билан ажраш, тамом! - дебди.
Аёл:
— Асло ундай қилмайман! У мендан қутулиб мазза қилиб яшасинми?! - деган экан.

Эр-хотин чой ичиб ўтиришибди.
Хотин:
— Биласизми, Африкадаги баъзи қабилаларда эрлар ўз хотинларини сотиб юборар экан. Мабодо шундай одат бизда ҳам бўлганида мени сотармидингиз?
Эр:
— Йўқ, мен сени совға қилиб юборардим!

Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотин чапиллаб овқат ебди.
Шу пайт эри бир туртиб дебди:
— Чапиллатмасдан егин!
Бироздан кейин яна бир туртибди:
— Яна нимага туртасиз? - дебди хотини.
— Чапиллатганинг эсимга тушиб кетди, - дермиш эри.
Бир эркак кўчада маст бўлиб ўтирса, ёнидан ўтиб кетаётган одам:
— Биродар, нега кўчада ўтирибсан? - дебди.
Эркак:
— Уйга киритмаяпти-да, - дебди.
— Ким? Хотинингми? - деб сўрабди ҳалиги одам.
— Йўқ! Хотиндан ҳимояланиш инстинктим киритмаяпти уйга, - деган экан.