Оила ҳақида латифалар

Онаси:
— Нега кундалигингда фақат 2 ва 3 баҳолар турибди. 5 оласанми ўзи ё йўқми?!
Бола:
— Ахир 2 га 3 ни қўшсак 5 ку ойижон!
— Дадаси, мен учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонликка қодирмисиз?
— Албатта, хотинжон. Мана, уйландим-ку сенга!

Эрнинг 8 март куни аёлига айтаётган сўзларига:
Хоҳлайсанми? Сенга ойни совға қиламан! Истасанг юлдузларни, қуёшни, сайёраларни, денгиз-у дарёларни совға қиламан!
Сўрайвер! Пул тўланмайдиган ҳамма нарсаларни сўрайвер!

Бир эр хотинига 8 март байрамига учта бир хил ички кийимлардан совға қилса, хотини совғаларни олиб:
— Адаси, бу нима қилганингиз? Нега буларни ҳаммаси бир хил? Кўрганлар умуман алмаштирмас экан демайдими?! - деган экан.
Болакай отасидан сўрабди:
— Дада, 2 та савол берсам майлими?
— Майли, сўра!
— Биринчиси - менга янги ўйинчоқ олиб берасизми? Иккинчиси - нимага йўқ?
2050 йилда Россияда ўзбек боласи онасидан сўрабди:
— Онажон, бу ерда хақиқатдан ҳам руслар яшаганми? - деса, онаси:
— Эҳ болам... Бунга узоқ йиллар бўлган... - дебди.
— Адаси, ўғлимиз институтни қизил дипломга тамомлади. Унга бирор каттароқ совға олиб беришимиз керак...!
— Нима, қизил диплом олиб берганимиз етмадими?

Бугун эрталаб хотиним:
— Дадаси, бугун ойим меҳмонга келар эканлар, - деди.
Мен ўзимни иложи борича хотиржам тутиб:
— Онажонимиз неча ёшда эдилар? - десам, хотиним:
— 58 ёшдалар, - деди.
Мен янада босиқлик билан:
— Эшитмаяпсанми хабарларни? Коронавирус 50 ёшдан ошганларда кўп учрайди.
Меҳмондорчиликлар ҳам вақтинча тўхтатилиб турилишини-чи, эшитдингми ўзи!?
Онангга айт, мен улар ҳақида қайғуряпман, - дедим-да анча енгил тортдим.
Бу сўзни 16 йилдан буён шунақаям айтгим келардики...

Эр-хотин аэропортда юкларини топширмоқда. Эр хотинини юкларини кўриб:
— Хотин, уйдаги кийим шкафингни ҳам олиб кетяпсанми? - дебди.
Хотини:
— Йўқ. Нима эди? - деса, эри:
— Уша шкафда авиачипталар қолиб кетибди-да, - дермиш.

Фарзандни онасига берадиган саволлари:
1. Бугун нима овқат?
2. Соат нечи ўзи?
3. Устозим телеграмдан нима вазифа юборибдилар?
4. Қачон олиб берасиз?
5. Кўчага чиқсам майлими?
6. Кўйлагим қаерда?
7. Нега менга олиб келмадингиз?
8. Яна эсингиздан чиқдими?
Фарзандни отасига берадиган саволи:
1. Ойим қаердалар?