Оила ҳақида латифалар

Бир эркак ишхонасига кўзи кўкарган ҳолда келибди. Дўстлари ундан "нима бўлди?", деб сўрашибди.
— Хотиним урди!
— Нега?
— Сенлаганим учун...
— Ол-а, бу нарса учун урмаса керак?! Аслида нима бўлди?
— Тўшакда ётувдик. Хотиним "Биз анчадан бери бирга бўлмай қўйдик, дадаси", деди...
— Мен эса "биз эмас, сен", деб юборибман.
Бир одам ичиб олиб, маст ҳолда зўрға судралиб уйига кириб келса, хотини қўлида супурги, жаҳл билан кутиб олибди. Эр хотинига қараб:
— Илтимос хотинжон, учиб кетма! Бошқа ичмайман!, - дебди.
Бир киши хотинини кўчада уриб тепиб тарбиялаётса, бир донишманд бу ҳолни кўриб эркакка деди:
— Тақсир, калтак ҳайвон учун. Хотинни жазолашни энг яхши йўли, хотинизни устига хотин олинг, — деса эркак бу гапни яхши тушинолмасдан:
— Кечирасиз, сўзларизга яхши тушунмадим, нима деябсиз? — деса,
Калтак еб турган хотини эрига:
— Чалғиманг дадаси, тепаверинг бу кишига эътибор берманг! — дермиш.
Бир куни хотин эридан сўрабди:
— Азизим, менга хиёнат қилганмисиз?
— Йўқ, - дебди эри.
Хотини:
— Мен оламдан ўтгач, қабрим устига боринг. Агар бир мартта хиёнат қилган бўлсангиз, қабрим атрофида бир мартта айланиб чиқинг. Икки мартта хиёнат қилган бўлсангиз, икки мартта айланиб чиқинг, - дебди.
Шунда эр хотинига қараб:
— Унақа дема хотин! Мени бошим айланиб кетади, - дермиш.
Жиннихонада бир йигит чиройли келишган доим ўйчан ўтирарди. Ундан нега жинни бўлиб қолгансиз дедим. Тўғриси берган саволимдан ўзим ҳам қўрқиб кетдим, лекин у босиқлик билан гап бошлади:
— Мен анча йил олдин. 20 ёшимда 39 ёшли аёлга уйландим. Хотинимни 20 ёшли қизи бор эди. Қизини эри йўқ эди. Мени дадам 43 ёшда бўлиб хотинимни қизига уйланди. Яъни дадам мени хотинимга куёв бўлди. Бошқа тарафдан хотинимни қизи менга ўгай она бўлди ва бир ўғил туғди. Менга ука, хотинимга невара бўлди. Бир тарафдан менга ҳам невара бўлди. Натижада мен укамни бобоси бўлдим. Йиллар ўтиб хотиним ҳам ўғил туғди. Дадамни хотини учун ука, мени ўғлимга буви. Ёки мени ўғлим бувисига ука бўлди. Яна бир тарафдан хотинимни қизи. Мени ўгай онам уғлимга опа бўлди. Ҳаммадан дахшати шуки, мен ўғлимга жиян бўлдим. Айтинг мен жинни бўлмай ким жинни бўлсин!?
Бир куни саньаткор эр тўйдан келиб, хотинига:
— Мана йигирма минг сўм! Олиб қўй! Бу пуллар дуторимни иккита торини ҳурмати. Ҳар бирига ўн мингдан беришди, - деса, хотини ўйланиб туриб:
— Чанг чаладиган саньаткорга эрга тегсам бўларкан, - дермиш.
18 ёшга тўлган ўғли билан отаси гаплашиб ўтириб дебди:
— Эҳ ўғлим, бизни давримизда ҳам телеграм, фейсбук, инстаграмларинг бўлган.
— Қанақасига?
— Йўлакларга исмимизни ёзиб кетардик, эртаси куни ёнида изоҳлар қолдириб кетишарди...
Эр семириб кетган хотининга қараб туриб:
— Онаси, сузишга қатнашсанг бўлармиди... Қоматинг бузилиб кетяпти! - деса, хотини:
— Кит деган жониворни биласизми? Бир умр сузади. Қани унда қомат?! - дебди.
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган ўғлини олдидан отаси чиқиб жаҳл билан дебди:
— Қаерларда юрибсан? Соат нечи бўлди?! Юравермайсанми эрталабгача санғиб!!!
Бу гапни эшитган ўғли шу заҳоти чўнтагидан телефонини олиб, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, ўртоқ кетиб қолмадингми? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дебди.
— Дада, тоғдаги кийиклар неча йил яшайди?⠀
— Бу тоғдаги йиртқичнинг қорни оч-тўқлигига боғлиқ.