Оила ҳақида латифалар

Эр-хотин уйқуга кетаётса, шкаф ичидан овоз келибди:
— Эринг ухладими?
Хотини:
— Шунақага ўхшайди?!
Шкаф ичидан:
— Ундай бўлса, мен кетдим!
Шу пайт эри сакраб ўрнидан туриб:
— Ҳали сени кредит пулингни тўлаб бўлмадим. Қаёққа кетасан???
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.
Хотин эрига:
— Сиз ўтган ҳафта дўстларингиз билан чойхонага борганмидингиз?
— Ҳа, албатта хотин!
— Бугун чойхоначи Гуля телефон қилиб, сизни сўради!!!
Бир аёл қўрқинчли туш кўрибди. Тушида уни одамхўрлар қувлаб келаётган экан. Одамхўрлар аёлга яқинлашиб қолганида аёл ердан катта тошни олмоқчи бўлибди-ю, кўтара олмабди. Яна қаттиқроқ, икки қўллаб, бор кучи билан ердан торта бошлабди тошни...
Шу пайт аёл уйғониб кетибди. Қараса, уйида, ётоғида ухлаб ётганмиш. Эри эса аёлига қараб:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Аёл тушини гапириб берибди. Шунда эри:
— Хўп майли, уйғондинг! Энди қулоғимни тортмасдан, қўйиб юборарсан-а...?! - дермиш.
Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл.
Хотин:
— Розиман дадаси, розиман!
Эр:
— Айниқса бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам борку? Ўша билан юрардим — деса.
Хотини:
— Биламан дадаси, биламан! Шунинг учунам сизга заҳар бердимда — дермиш.
Хотин эрига курортдан телефон қилмоқда.
— Бу ерда бир ой дам олиб, ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими?
— Яна бир ой қолақол.
Хотин эрига:
— Эсиздами тунов куни томимизни тузатган киши, ўшани машина босиб кетибди, деса
Эри:
— Энди томда ҳам юриб бўлмайдиган бўлибдида
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш.
Эр ишдан уйга келса, хотини китоб ўқиб ўтирибди. Эр ундан сўрабди:
— Хотинжон менсиз зерикмадингми? Йўқ, мен кун бўйи Шекспир билан тиллашиб ўтирдим.
— Шунақами? Кўрдим.
— Нимани кўрдингиз?
— Ўша Шекспир карават устида шляпасини унутиб қолдирибди, - дермиш.
Алло доктор эрим менимча жинни бўп қолди!
— Нима сабабдан? Қани тушунтиринг?!
— Эрим ваннага сув тўлдирволиб қармоқда балиқ овлаябди!
— Шартта қўлидан қармоқни олиб қўйинг!
— Ҳооо, мени ҳам балиқ егим келябдида!