Оила ҳақида латифалар

Судья:
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.
Эр уйига қайтса, хотини дастурхон безатиб, унга торт қўйибди. Тортни устида 20 дона шам турган экан. Эри ҳайрон бўлиб:
— Кимни туғилган куни экан? - сўрабди.
Хотини зардали овозда:
— Пальто оберганизга 20 йил бўлди! - дермиш.
Бир аёлни эри жағини синдириб, гипсда касалхонада ётган экан. Кўргани келган хотини унга:
— Мана азизим, сизга сабзи, турп, олма, редиска олиб келдим. Еб ётинг! Кейинги сафар нима олиб келай? - деса,
эри гипсланган оғзи билан зўрға:
— Ёнғоқ олиб кел! Чақиб ётаман, - дермиш.
Аёл суд ажрим комиссияси ходимига эридан арз қиляпти:
— Эримдан тўйдим, ажрашаман.
— Ажрашишга бирор сабаб кўрсатишингиз керак.
— Эрим дангаса ялқов, ҳеч қаерда ишламайди. Мани топган пулимга кун кўради, алкаш.
— Эрингизни шунақалигини билиб, нега турмушга чиққансиз?
— Аҳмоқ, бефаҳм эканман!!!
— Кўрдингизми, аҳмоқ бўлсангиз ҳам сизни хотинликка олибди. Демак эрингиз яхши одам.
Хотин эрига:
— Кеча чўкаётганимда мени қутқариб қолган одамни кўрдингизми?, - деса,
— Ҳа, кўрдим. Кеча келиб мендан узр сўраб кетди, - дебди эри.
Футбол ҳаками кечаси хотинини эркалаётса.
Хотини:
— Чарчадим ухлайман, - деса
Ҳакам шартта сариқ карточка кўрсатибди.
Хотини:
— Нимага?
— Симуляция учун, - дебди.
Бир бирига тескари қараб ётишибди. Орадан ярим соат ўтгач, хотини эрига қизил карточка кўрсатиб турармиш.
Эри:
— Нимага?
— Қўл билан ўйнаганиз учун.
— Азизим, мени севасизми?
— Севаман!
— Гапингиз рост бўлса, чекишни ташланг...
— Ташлайман!
— Ичишни ҳам ташлайсиз-а?
— Ҳа!
— Маошингизни менга олиб келиб берасизми?
— Бераман маошимни ҳаммасини!
— Вой, мени деб жонингиздан ҳам воз кечишга тайёрмисиз?
— Тайёрман! Нима қиламан бунақа ҳаётни?!
Меҳнат таътилим фақат бақириш билан ўтди!
Қизимга: "Сувдан чиқ! Кўкариб кетдинг..."
Эримга: "Бардан чиқинг! ...!!!"
Янги оила қурган ёш эр-хотин фарзанд кўравермагач, кекса бир донишманднинг ёнига боришибди. Донишманд уларга баланд тепаликдаги ният дарахт учига, бир парча латта боғлаб қўйишни уқтирибди.
Бир неча йилдан сўнг, бояги донишманд эр-хотиндан хабар олгани келса, эшикни бир гала болакайлар очишибди.
— Онангиз қаерда? – сўрабди донишманд.
— Туғруқхонада, – жавоб беришибди болалар.
— Отангиз-чи?
— Тепаликдаги дарахтдан латтани ечгани кетгандилар...! – дермиш.
Хотини эрига мақтанибди:
— Адаси, биласизми, мен эртаклар мамлакатидан келганман...
Эри энса қотириб:
— Қанақа мамлакатдан?
Хотини:
— Гўзал ва меҳрибон маликалар яшайдиган мамлакатдан!
Эр:
— Ҳа, ҳайдаб юборишдими???