Оила ҳақида латифалар

Эркак қўшни аёлдан сўради:
— Эрингиз уйдами?
— Ҳа, уйда. Нима эди?
— Ундан ўн минг сўм қарз сўрамоқчийдим.
— Қизиқсиз-а! Эримнинг ўн минг сўми бўлса, ҳаётда уйда ўтирмасди.
Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
Дадаси мени севасизми?
— Пулим йўқ.
— Мен кўнгил учун сўраябман, сиз эса дарров бошқача тушинасиз.
— Ҳа, севаман, жонимдан ортиқ.
— Бўлди энди қизиғи йўқ пулиз бўмаса.
Янги уйланган аскар уйига бориш учун командирдан бир кунга рухсат олиб, кечаси хотини билан ухлаб ётса, эшик тақиллаб қолибди.
Шунда эри:
— Қарачи хотин ким экан, - деса.
Хотиниям уйқусираб:
— Ухлийвуринг эрим армияда-ю, - дермиш.
Ишдан қайтган эр хотинидан сўраяпти:
— Бугун нималар қилдинг?
Хотин:
— Кир ювдим, овқат пиширдим, деразаларни ювдим, уйларни тозаладим. Мана кийимларни дазмоллаб ўтирибман. Агар эртага интернетга пул тўлаб келмасангиз, уйга киритмайман!!!
— Жонимга тегиб кетди. Хотиним нуқул кеч қолдинг, кеч қолдинг деб, жанжал қилгани қилган.
— Эртароқ бор!
— Эрталаб соат олтида бориб кўрдим! Барибир кеч келдинг, дейди.
Эр хотинини поездга жойлаб кузатяпти. Хотин юраётган поезд ойнасидан ҳайрлашяпти.
Шунда эр:
— Хотин у ёқда ҳар кимгаям ишонаверма, ҳозир ёмон одамлар кўп.
— Нима? Эшитмаяпман гапингизни...
— Эҳтиёт бўл, ўзингга маҳкам бўл. Кечаси кўчага чиқмагин...
— Нима? Барибирам эшитмаяпман...
— Эээ...Билганингни қил..
— Ҳаа, ...тушундииимм...
— Уйланганимга ўттиз йил бўлди. Фақат бир марттагина хотиним билан фикримиз бир жойдан чиққан.
— Қачон шундай бўлди?
— Уйимизга ўт тушганда битта эшикдан қочиб чиққанмиз.
Хотин эрига савол берибди:
— Дадаси, кобра илонини кўрганмисиз?
Эри:
— Ҳa, ахир ўн беш йилдан бери ёнида яшаяпман-ку.
— Чақса одам ўлармиш-а?
— Унда мени қонимда кобрани заҳарига қарши иммунитет пайдо бўпти-да?!
— Дадаси, мени туғилган кунимга нима совға қиласиз?
— Қўшнимизнинг Каптиваси эсингдами?
— Ҳа эсимда, азизим, эсимда...
— Ҳудди шу Каптива рангидаги пайпоқ совға қилмоқчиман.