Оила ҳақида латифалар

Байрам арафасида эр хотинига тинмай тиржая бошлади:
— Дадаси, нима гап, намунча менга қараб тиржаясиз?
— Э, хотин! Кеча телевизорда "Агар хотинингизга байрамга совға сотиб ололмасангиз, табассум қилинг", дейишди.
Бир одам ўғлига:
— Бўлди бас, мен этган қизга уйланасан.
— Ахир дада, қандай қилиб кўрмай, билмай туриб, уйланаман? Ким ўзи у қиз?
— Ҳокимнинг қизи.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Ҳокимни олдига бориб:
— Қизингизни сўраб келдим, ўғлимга келинликка берсангиз.
— Ие, қизиқ экансиз-ку, танимаган билмаган одамга қизимни берворавераманми, ким ўзи ўғлингиз?
— Ипотека банкини бошқарувчиси.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Банк бошқарувчисига бориб:
— Ўғлимни Ипотека банкига бошқарувчи қилиб ишга олсангиз.
— Ие, қизиқ одам экансиз-ку, дуч келган одамни банк бошқарувчиси қилиб ишга олаверамизми? Ким ўзи ўғлингиз?
— Ҳокимнинг куёви.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Мактабга шошилаётган ўғлини онаси кийинтираётса, ёнидан ўтиб кетаётган адаси кинояли кулиб дебди:
— Кап-катта бола ҳалигача ўзинг кийина олмайсанми!?
Ўғли ҳам отасига қараб:
— Ўзингиз ҳам ёш болага ўхшаб ҳалигача ойимни олдида ухлайсиз-ку! – деган экан.
Бир аёл онасини 2 кунга онасини кўриб келиш учун кетибди. Кетаётиб эрини вафодорлиги синамоқчи бўлибди.
Эртаси куни уйга хотини қайтиб келса эрини жаҳли чиқиб ўтирган эмиш.
— Онаси, қошиқларни қаерга қўйгансан? Кеча топа олмай, овқатни қўлда едим, - деса, хотини ётоқхонага кириб эри ухлайдиган кўрпани тагини очиб:
— Мана қошиқлар. Агар мен йўқлигимда ҳам уйда ухлаганингизда кўрган бўлар эдингиз, - дермиш.
Кичкина болакай ойисига дебди:
— Ойижон, мен ўзимни йўқотиб қўйдим...
Онаси дебди:
— Мен эса сени кир ювиш машинасини ичида кўргандим.
Бир болакайнинг отаси ичиб келибди. У отасига:⠀
— Дада, нега ичасиз? – деса, дадаси:⠀
— Ўғлим сен ҳали бундай нарсаларни тушунмайсан. Катта бўлсанг ичасан.⠀
Орадан йиллар ўтиб ўғли чойни ичиб туриб дадасига қараб дебди:
— Дада, мана мен ҳам ичдим.
— Ўғлим, эрталабдан бери шу телефонингда нима қиляпсан?
— Мушугимни боқяпман.
— Нима? Қўй-ми, мол-ми боқсанг бўлмайдими?! Шу мушукни боқишдан бошқа ишинг йўқми сени?!
Яхши эр тонгда уйқудан битта ҳаёл билан уйғониши керак:
"Хотинимни кийишга кўйлаги йўқ, мени ухлаб ётишимни қара! Тезроқ ва кўпроқ пул топиб, уни хурсанд қилишим керак. Одамлар айтмасин хотини яна ўша аввал кийган кўйлагини кийибди деб. Шарманда бўламиз-а, шарманда!"
— Ҳой эгачи, ўғлингизни уйлантирибсиз. Бундай чиройли ҳам ақилли қизни қаердан топдингиз?
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.
— Бугун мени портфелингизни қаҳвахонада қолдириб келибсиз деб мазҳара қилмайдиган бўлдинг! – мақтанди эр.
— Қизиқмисиз!? – ҳайратланди хотини. — Ахир эрталаб ишга портфелсиз кетгандингиз-ку!