Оила ҳақида латифалар

Аёл бўлиш осонроқ. Озгина жаҳл қилсанг, айтган нарсанг муҳайё бўлади.
Эркакларга қийин. Жаҳл қилса, еб турган иссиқ овқатдан ҳам маҳрум бўлади.

— Ойи, бугун адам зинадан йиқилиб тушиб ёмон сўзларни айтди.
— Нима деди? Ёмон сўзларни айтмасдан гапириб берақол.
— Унда индамадилар.

Бир аёл ишга кетиб, уйда қолган эрига қўнғироқ қилибди:
— Адаси, нима қиляпсиз? - деб сўрабди.
Эри:
— Уйдаман! Сен қиладиган ишни қиляпман... - дебди.
Хотини ўзича хурсанд бўлиб, эрим уйларни тозалаб, овқат қилиб ўтирган экан, деб ўйлабди. Кечқурун уйга келиб қараса, эри диванда ялпайиб ўтириб олганча, сериал кўраётган экан.
Бир куни эр кўчадан ховлиқиб келиб:
— Хотин кийимларингни кий! Мен катта пул топиб олдим! Энди миллионерман! - деса, хотини:
— Ҳозир адаси, чиройли кийимларимни кийиб чиқаман. Айланишга борамизми? - дебди.
Эри бўлса:
— Нимани кийсанг кий! Ойингни уйига кетасан! - деган экан.
Хотин эрига:
— Менсиз нима қилган бўлардингиз-а? - деб жавраса, эри кулиб турганмиш.
Хотини жиғибийрон бўлиб:
— Нега доим шунақа десам куласиз? - деса, эри:
— Хотин шошмай тур! Бироз ширин ҳаёл суришга ҳам қўйгин-да ахир! - дебди.
Отаси боласига дебди:
— Ўғлим сигарет чекма! Ароқ ичма!
Боласи:
— Ада, нега ғалати гапиряпсиз?
Отаси:
— Оғзимда нос бор-да болам!
— Ойи, телефонингизда ўйин ўйнасам бўладими?
— Аввал дарсларингни қил.
— Ойи дарсларимни қилдим. Энди берасизми?
— Дарсларинг тугаган бўлса, энди ишларга қараш!
Ўғлидан онасига СМС:
"Ойи, мен кириш имтиҳонларини топшира олмадим. Адамни тайёрланг!"
Онасидан жавоб:
"Аданг тайёр! Сен қулоқларингни кучли шапалоққа тайёрла!"
Эри ухлаётган пайтда хотин унинг телефонидаги барча ёзишмаларини қараб чиқди ва ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий ҳолатини "бева" деб белгилаб қўйди??‍♂️
Эрини уйдан ҳайдаб юборган хотини орқасидан бақираётганмиш:
— Бир умр қийналиб ўтгин! Косанг оқармасин!
Шу пайт эри хотинига қараб:
— Демак, яна сен билан яшарканман-да! Уйга қайтиб кираверайми?