Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Ота ўғлини мактабга ташлагани келибди ва ўғлига дебди:
— Ўғлим мен ҳам шу мактабни 20 йил олдин битирганман.
Ўғил ажабланиб жавоб берибди:
— Ўқитувчимиз айтувди-я, сендақа аҳмоқни 20 йил бўлганди кўрмаганимга!, - деб...
Ҳамма имтиҳон топширувчи талабаларга омад тилаймиз!
Айниқса, дарс қилиш ўрнига латифа ўқиб ўтирганларига!!!
Ўқувчи дарсга икки хил туфлида келибди. Бири оқ бири қора экан. Уни кўрган ўқитувчиси:
— Бор уйингга, алмаштириб кел! - деса, ўқувчи:
— Уйда ҳам ҳудди шунақаси қолган-да, - дермиш.
Тарих фани ўқитувчиси ўқувчидан:
— Фалон йили Англияни ким олган? - деб сўрабди.
Ўқувчи:
— Устоз, мен олганим йўқ, - дебди.
Бундан асабийлашган ўқитувчи:
— Дадангни олиб кел, - дебди.
Болани отаси келибди. Ўқитувчи вазиятни тушунтирибди. Шунда отаси ўғлига:
— Олган бўлсанг, қайтариб бер, - дебди.
Жаҳли чиққан устоз мактаб директорини олдига ота-болани олиб кирибди.
Ҳамма гапни эшитган директор ўйланиб туриб:
— Ўзи қайси биринг олгансан? Жойига қўймайсанларми!? - деган экан.
Институтда физикадан имтиҳон бўлмокда. Профессорнинг кайфияти жуда ёмон, ҳамма талабаларни имтиҳондан бирма-бир йиқита бошлабди. Биринчи кирган талабадан профессор сўрабди:
— Фараз қилайлик, сиз автобусда кетаяпсиз. Кун роса исиб кетди. Нима қиласиз?
— Мен автобус ойнасини очаман...
— Жуда яхши. Ойна очилиши натижасида автобус аэродинамикаси қанчага ўзгаришини ҳисобланг.
Талаба жавоб бера олмабди.
— Боринг, "икки"!
Ҳудди шу таҳлит яна бир нечта талаба имтиҳондан "йиқилибди". Навбат гўзал талаба қизга келибди.
— Қизим, масалан, автобусда кетаётганингизда ҳаво исиб кетса нима қиласиз?
— Мен-ми? Мен... кофтамни ечаман.
— Сиз тушунмадингиз. Ҳаво роса куйдираётган бўлса нима қиласиз, демокчиман.
— Ундами? Блузкамни ҳам ечаман.
— Жазирама роса қовураётган бўлса-чи?
— Юбкамни ҳам ечаман.
— Ие, қанакасига?, - дебди лол қолган профессор.
— Шунакасига! Бутунлай яланғоч қолсам ҳам, ойнани очмайман профессор!
Домла талабаларга деди:
— Ким ўзини аҳмоқман деса ўрнидан турсин.
Ҳеч ким ўрнидан турмаганидан кейин анча вақт ўтиб Турдиев секин турди.
Шунда домла:
— Ҳа Турдиев, тик турдинг, аҳмоқмисан?
— Йўқ домла. Битта ўзингиз турганингиз учун менга ноқулай бўлди...
Тўққизинчи синф ўқитувчиси винеткага пул олиб келмаган ўқувчиларга дебди:
— Йигирма йилдан кейин синфдошларингизни суратларига қараб эслаб юрасизлар.
Ўқувчилардан бири:
— Раҳматли устозларимизни ҳам эслаб ўтирамизми?!
— Мен фермерман. Етти мингта қўй боқаман. У ҳам етмагандек, ўғлим Тошкентда ўқийди. Уни домласини-ям қўшиб боқаман.
Бир куни ётоқхонадаги талабалар ўқишга кетишдан олдин баҳс бойлашибди.
— Келила танга ташлаймиз, агар танга тўғри тушса кинога, тескари тушса футболга, ерда тик турса кафега, агар ҳавода турса дарсга борамиз — дебди.
Ўқитувчи:
— Болтабоев, нега сен Лолани жинни дединг? Қани дарҳол унга афсусда эканлигингни айтчи.
Бола қизни олдига яқинлашиб:
— Лола мени кечир, жиннилигингдан афсусдаман.