Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Биринчи синф ўқувчиси ўқитувчисига савол берди:
— Устоз, одам қандай туш кўради?
Ўқитувчи:
— Одамлар ухлаган пайт сочлари тикка бўлиб, антенна ролини бажаради. Шунда бемалол туш кўради, - деса, бир бола хафа бўлиб:
— Мени дадам ғирт кал. Унақада умуман туш кўролмас эканларда деса, Ўқитувчиси:
— Сен хафа бўлма, аксинча, сени даданг энг кўп туш кўради. Чунки дадангни боши параболическая антенна, - дермиш.
Ўқитувчи дарс вақтида ўқувчисини бурчакка турғазиб қўйиб, қўйибди:
— Сен шу аҳволда катта бўлсанг ким бўласан?!
Шунда ўқувчи:
— Мен катта бўлсам, қурувчи бўламан! Бурчаги йўқ синф хоналар қураман...
Ўқитувчи “Яшаш учун кураш” мавзусида дарс ўтмоқда:
— Айтинглар-чи, кимсасиз оролга ўзингиз билан нима олиб кетган бўлардингиз?
— Мен оч қолмаслик учун бир қоп буғдой олиб кетардим, - дебди Маъруф.
— Мен эса битта хизматкор ва шароб тайёрлаш учун узум кўчатини олиб кетган бўладим, - дермиш Шариф.
Шунда Хамид ўрнидан туриб:
— Мен оролга ўзим билан Маъруф ва Шарифни олиб кетган бўлардим, - деган экан.
Битта домла айтган экан:
— Ўқиб, талабаликни олтин даврини топдингми?
— Йўқ, - жавоб берибди талаба.
— Нонга пулинг қолмаган пайт - ўша олтин давр бўлади. Қолгани эсдан чиқиб кетади, - деган экан ўқитувчи.
Дарсда:
— Айтчи Ҳасан катта бўлсанг ким бўласан?
— Мен катта бўлсам бой бўламан, пулларим кўп бўлади, хотин оламан, унга машина, уй, яхта тиллолар обераман! Чет элларга айлангани обкетаман!
— Яхши молодец! Сенчи Акбар сен ким бўласан?
— Мен Ҳасанни хотини бўламан!
Битта абитуриент тайёргарлик кўрмасдан имтиҳонга кирибди. Умуман ҳеч нарсани билмас экан. Ҳудди тест саволларини ишлаётгандек ўтираверибди. Қараса, ёнида бир йигит ўзини вариантини ишлаб бўлиб, ўтирган экан. Ҳалиги абитуриент аста туртиб, шивирлабди:
— Илтимос, мени тестимни ҳам ишлаб бер! Қанча сўрасанг бераман!, - деган экан, ҳалиги йигит унга учта бармоғини кўрсатибди.
— Розиман!, - деган экан, дарров уни масалаларини ҳам жавобларини топиб ташлабди.
Имтиҳондан чиқгач, — Қанча берай? - деб, ҳозир ёки уч ёки ўттиз миллион сўраса керак деб ичида ўйланиб турса, бояги йигит:
— Эрталаб имтиҳонга кеч қолмаслик учун таксида келгандим. Уйга кетишга пулим қолмади, уч минг сўм бер!, - дермиш.
Ўқитувчи ўқувчисидан сўрабди:
— «Қанд» сўзини қўшиб бир гап туз-чи!
— «Эрталаб қаҳва ичдим».
— Бу гапда «қанд» сўзи йўқ-ку?
— Қанд қаҳванинг ичида эриб кетган-да!
Муаллим ўқувчиларга "Агар мен фирма директори бўлсам" мавзусида иншо ёзишни тайинлади. Ҳамма иншо ёзиш билан банд. Фақат Болтавой жимгина ўтирарди. Муаллим Болтавойга қараб:
— Сен нега иншо ёзмаяпсан?
— Котибамни кутаяпман, - дермиш.
Мактабдан қайтган ўғил адаси гап бошлабди:
— Синфимиздаги Сарварни адаси ҳар куни мактабдан олган баҳолари учун унга пул берар экан. Масалан, “5” баҳога 1000 сўм, “4” баҳо олса – 500 сўм, “3”га 200 сўмдан. Агар “2” олиб келса, Сарвар йиғган пулларидан 1000 сўм жарима тўлашига тўғри келаркан.
— Ҳўш, дўстинг анча пул йиғибдими?
— Қаёқда... Қарзларини тўлаш учун якшанба кунлари пахта теримига чиқяпти.
— Одил айт-чи, Пушкиннинг "Татьянага мактуб" асарини ўқиб келдингми?, - сўрабди ўқитувчиси.
— Йўқ!, - дебди ўқувчи.
— Нега?
— Ўзингиз айтгансизку, "Бировни мактубини ўқиш ёмон одат" деб, - дермиш.