Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Безори йигит кўчада турса, ёнига бир дудуқ одам келиб:
— К-к-кечирасиз, ду-дудуқлар мак-мактаби қа-қаерда? - деса, безори:
— Бошингга урасанми дудуқлар мактабини!? Шундоқ ҳам тайёр экансан-ку! - дебди.
Мактабда 2 та чет тилини ўқитишади:
1-Инглиз тили;
2-Геометия.
Зоология дарсида:
— Алиев, иккита йиртқич ҳайвонни санаб бер-чи!
— Шер ва ...
— Билмайсанми? Ўтир “2”!
— Қодиров, учта йиртқич ҳайвонни санаб бер!
— Шер, йўлбарс, ...
— Билмайсанми? Ўтир “2”!
— Одилов, сен бешта йиртқич ҳайвонни санаб бер!
— 2 та шер ва 3 та йўлбарс.
Ота ўғлига:
— Ўғлим, мени нега мактаб директори чақиртирди?
Ўғли:
— Кеча мактабда муштлашдим.
Отаси:
— Нима, мени навбатдаги жангни томоша қилишга чақиришдими?
Тарих фанида ўқитувчи савол берибди:
— Франция - Пруссия уруши ҳақида нималарни биласан?
Ўқувчи жим тураверибди.
Ўқитувчи:
— Нега гапирмайсан?
Ўқувчи:
— Дадам уруш-жанжалга аралашма деганлар, - дебди.

Китоб дўконига кириб "Муаммоларингизни ярмини тез ва осон ҳал қилинг" деган китобни кўриб қолдим. Агар шу китобдан иккита бўлса, ҳамма муаммолар ҳал бўларкан деб 2 та китоб сотиб олақолдим.

Болалар учун янги йил арчаси давом этади!
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар бошланди. Ҳамма мактабга чиқсин!
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар онлайн бошланди!
Онлайн дарслар бекор қилинди, таътил узайтирилди!
Азиз ота-оналар! Ҳавотир олманглар, синф хоналари иссиқ ва барча ўқитувчилар 100 фоиз ишга келган. Таътилни давом эттираверинглар!
Ҳурматли раҳбарлар!
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!