Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

— Болтавой, қачон дарсингни қиласан?
— Кино тугагандан кейин.
— Жуда кеч бўлиб кетади-ку?
— Ойижон, ўқишнинг эрта-кечи бўлмайди, дейишади-ку!..
Биринчи синфда ўқийдиган Холмат, онасига дебди:
— Ойи, бугун директоримиз мендан: Сен оилада битта фарзандмисан?, - деб сўради
— Ҳа сен биттасан. У нима деди?
— Худога шукур, - деди.
Ўқитувчи синфда:
— Сарвар, яна тўполон қиляпсанми?
— Ҳамма тўполон қиляпти-ку?
— Бугундан бошлаб умуман овозинг чиқмасин!, - деган ўқитувчи эртасига Сарварни доскага чиқариб савол берса:
— Мен умуман гапирмайман-ку устоз, - дермиш ўқувчи.
— Устозинг сенга қўшимча савол ҳам бердими?
— Ҳа.
— Нимани сўради?
— Тентакмисан? деди.
Ўқитувчи ўқувчисига дебди:
— Ҳасанбой, нега сен ёзган иншодаги хатолар партадошинг билан бир хил?
Ўқувчи:
— Чунки, бизни ўқитувчимиз битта-да!
Ўқитувчи:
— Нега мен сени кичкина тентак деб атаяпман?
Ўқувчи:
— Чунки мен ҳали сизга ўхшаб катта эмасман-да!
Афандини ўғли мактабга борибди. Ўқитувчиси унга савол берибди:
— Биров сенга олма берса нима унга дейсан?
— Олма ювилганми дейман, устоз, - жавоб берибди бола.
Ўқитувчи Эшматвойдан сўради:
— Қани, Эшматвой менга айтчи, одамнинг қайси тиши энг охири чиқади?
— Тилла тишлари.
Мактабдан қайтган ўғли онасига савол берибди:
— Ойи, нима учун ҳар бир фандан алоҳида ўқитувчи дарс беради?
— Чунки битта ўқитувчининг ўзи ҳамма фанни ўргата олмайди-да, болам.
— Унда қанақа қилиб битта ўқувчи ҳамма фанни ўргана олади?
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз мактаб билан бир девор қўшни бўлсангиз ҳам, хотинингиз шаҳарни нариги четидаги мактабга фарзандингизни ўқишга беради...