Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Диққат савол.
Қариндошликнинг коррупцияга таъсири қандай?
— Аҳмедов, жавоб бер-чи!
— Билмайман устоз!
— Ўтир беш!
— Раҳмат, ада.
Мактабнинг биринчи синфга келган ўқувчиларга ўқитувчиси тушунтирибди:
— Азиз болажонлар! Мактабда тўполон қилиш, баланд овозда гаплашиш, одобсизлик қилиш мумкин эмас. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз, қўлингизни кўтариб мурожат қилинглар.
Шу заҳоти болалардан бири қўлини кўтарибди.
Ўқитувчиси:
— Нимани сўрамоқчисан Алишер?, - дебди таажжубланиб.
— Ҳеч нимани. Шунчаки, тушунтираётган тизимингиз қанчалик аниқ ишлашини текшириб кўряпман.
Ўқитувчи Музаффардан сўради:
— «Ўғирламоқ» сўзининг ўтган замони қандай бўлади?
— «Ўғирлади» бўлади.
— Келаси замоничи?
— Қамоқ-да!
Ўқитувчи:
— Энди мен сизларга Пифагорнинг ушбу назариясини исботлаб бераман. Орқа партада ўтирган Мурод:
— Шарт эмас, устоз. Биз сизга шундоқ ишонамиз.
Муаллим ўқувчиларни огоҳлантиряпти.
— Болалар, ҳеч қачон жониворларни ўпманг! Бу турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Эшмат шунга мисол келтир!
— Холам, қачон қараса тўтиқушини ўпиб эркаларди.
— Кейин нима бўлди?
— Тўтиқуш ақлдан озди.
Дарс пайтида, бир ўқувчи қўлини кўтариб, баланд овозда:
— Домлажон, илтимос жавоб берсам майлими? - деб сўрабди.
Домла:
— Майли, жавоб бер, - дебди.
— Алло, дада? Нима гапла?...
«Ким бўлсам экан?» деган мавзуда суҳбат давом этарди.
«Мен стюардесса бўлмоқчиман» деган қиздан ўқитувчи сўради:
— Бу касб ҳақида ҳеч тасаввурга эгамисан?
— Бўлмасам-чи! Стюардесса самолётдаги йўловчиларга овқат ва ичимликлар беради. Агар биронтаси ўзини ёмон ҳис қилса, уни дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқади.
Бир ўқитувчи синфига:
— Ким жинни бўлса доскага чиқсин, - дебди.
Шунда бир бола чиқибди. Ўқитувчи сўрабди:
— Ҳа, жиннилигини тан олдингми?
Шунда бола:
— Йўқ мен ҳам сизга қўшилай, - дебди.
7 ёшлик болакай ўқтувчисидан сўрабди:
— Узтоз 7 ёшда ҳам ота бўлса бўладими?
Устози:
— Йўқ, буни иложи ҳам йўқ!
Шунда болакай жойига ўтириб ёнидаги қизчага:
— Ана, кўрдингми, сен бўлса ҳавотирланасан, - дебди.
Иккинчи синф ўқувчиси ўртоғига:
— Шу ўқитувчимизга ишонгим келмаяпти-да. Кеча 5+5=10 деяётган эди, бугун эса 7+3=10, деяпти.