Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Жуда зиқна, қизғанчиқ болакайдан устози сўрабди:
— Сенда 6 та олма бор эди, ярмини ўртоғингга берсанг, қанча олманг қолади?
— Беш яримта қолади устоз, - дебди болакай.
Ўқитувчи Болтавойдан сўрабди:
— Катта бўлсанг ким бўласан?
Болтавой жавоб берибди:
— Ихтирочи бўламан. Бир кнопкани босса, ҳамма ишни бажарадиган робот ихтиро қиламан.
— Яхши, сен нима ихтиро қиласан Тешавой.
Тешавой уйқусираб жавоб берибди:
— Мен ўша кнопкани босадиган аппарат ихтиро қиламан...
Ўқувчи Тешавойга танбеҳ берибди:
— Ҳар куни беш баҳо олардинг. Бугун уйга вазифани бажармаганинг учун икки қўяман. Мана "2" сенга. Тешавой қизишиб дебди:
— Устоз, дадамга айтувдим, уйга вазифани бажармасангиз ўқитувчимиз икки қўяди деб. Ойим уйда йўқлиги учун дадам уйга вазифани бажаролмади.
Ёш ўқитувчи мактаб ҳовлисига кирар экан, тўда бўлиб йиғилишиб турган юқори синф ўқувчи қизларига киноя қилди:
— Қандай фаросатли қизлар-а...?! Дарс ўтмайдиган ўқитувчиларга салом беришмайди...
Ўқитувчи дарсда:
— Ким фақатгина "4" ва "5" баҳоларга ўқиса жаннатга, кимда-ким "3" ва "2" баҳоларга ўқиса дўззага тушади, - дебди ўқувчиларига.
Шу пайт орқа қаторда ўтирган бир ўқувчи:
— Тирик қолишни эҳтимолиям борми?, - дебди ўрнидан туриб.
Мактаб ўқувчиси Шокирдан сўрашибди:
— Шокиржон айт-чи, Африка узоқми, яқинми?
— Яқин, - дебди Шокир.
— Нега ундай деяпсан? - дейишса, у:
— Юқори синфдаги негр бола мактабга ҳар куни велосипедда келиб-кетади-ю?!
Мактабда ўқиб юрганимда дам олиш кунларини орзиқиб кутардим. Якшанба — дам олардим.
Институтда ўқиган пайтимда менга барибир эди. Чунки фақат сессия вақтида ўқирдим.
Ҳозир менга умуман фарқи йўқ. Чунки бир йилда 365 кун ишлайман.
Ўқитувчи ўқувчисидан:
— Қани айт-чи, қулоқлар сенга нима учун керак? – деб сўрабди.
Ўқувчи:
— Кўриш учун, – дебди.
Ўқитувчи:
— Ахир, кўриш учун кўзларинг бор-ку? – деса,
ўқувчи:
— Ҳа, лекин қулоқларим бўлмаса, қалпоғим юзимни беркитиб қўяди-да...- дермиш.
Директор бир ўқувчига мактаб деразаларини бўяшни буюрганди. Икки соатдан сўнг ўқувчи директордан сўради:
— Ромлариниям бўяйми?
Рус тили дарсида:
— Сегодня какая погода?
— Совуқ Мария Петровна, майлими деразаларни ёпсак?
— По русский, пожалуйста!
— Аҳмоқ, тентак, майлими окна закрыть?