Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар
"Эҳтиёт бўлинг! Болалар! Уриб юборманг!"
Ушбу ёзув тагида болакайларнинг эгри-бугри ёзуви қўшимча қилинган:
"Бироз кутинг! Ўқитувчимиз чиқадилар!"
— Устоз, аҳмоқ одам қанақа бўлади?
Ўқитувчи:
— Аҳмоқ одамнинг гапирган гапини ҳеч ким тушунмайди. Тушундинг-а?
Ўқувчи:
— Йўқ...
— Ўйлайманки, ёза оламан.
— Ундай бўлса, чироқни ўчириб, кундалигимга қўл қўйиб беринг...
— Яна "2" олибсан. Бу сафар кимни айбламоқчисан?
Бола:
— Билмадим ойижон, мантиқ борасида наслимизни айбласаммикин ёки сизними?
— Сенда тўртта олма бор эди. Иккитасини единг. Нечта қолади?
— Иккита олма ва иккита олманинг пўчоғи, ойижон...!
— Мактабимиз учун нима қилиб бера оласиз?
Ота:
— Порталга ёзиб бера оламан!
Шундан кейин бу отани ўғли мактабни битириб кетгунча умуман мажлисларга чақириб безовта қилишмабди...!
— Кўзойнагим уйда қолиб кетибди шекилли, - деди асабийлашиб.
Шунда 30 та бола бир овоздан:
— Ўзиз қолиб кетмабсиз-де...! - дермиш.
— Ада, синфдаги энг ялқов бола энди мен эмасман!
— Нега? Яхши ўқий бошладингми?
— Йўқ, бугун мендан ҳам ялқовроқ бола келди синфимизга!
— Бизга фақатгина жиноят содир этган одам ўқитувчи экани маълум. Айтгандай соат нечи бўлди экан?
Гумондор:
— Ҳали танаффузга анча бор...!
— Дарахтлар ёрдамида шимол ва жануб томонларни қандай билиб олса бўладими?
Ўқитувчи:
— Жуда-ям осон-ку! Арча-шимол, пальма эса жануб.