Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

— Устоз, менга чораклик баҳоимга 5 қўйиб беринг.
— Нималар деяпсан?! Сенга-я? Ўлдирасан-ку мени...
— Ёмонга ўлим йўқ!
— Эълон ёзиб қўйинг! Пайшанба куни ота-оналар мажлиси!
— Пайшанба ёзиладими? Пайшамба ёзиладими?
— Жума деб ёзақолинг! Фақат бир кун олдин келиш шарт!
Ўқитувчи:
— Демак, бугун феълни ўтамиз. Алишер айт-чи, агар сен қўшиқ куйласанг нима бўлади?
Алишер:
— Мен куйлаяпман бўлади.
Ўқитувчи:
— Агар кичкина синглинг куйласа-чи?
Алишер:
— Овозингни ўчир бўлади.
Ўқитувчи ўқувчисидан сўраяпти:
— Қобилов, нега кеча жисмоний тарбия дарсида йўқ эдинг?
— Оёғим оғриганди...
— Бугун оғримаяптими?
— Бугун жисмоний тарбия дарси йўқ-ку!?
— Ўғлим, нега энг паст баҳолар нуқул сенга насиб қилаверади?
— Яхши баҳоларни муаллимамиз четга экспорт қилаётган бўлса керак.
Жаҳонгир мактабдан келиб, адасига дебди:
— Ада, бугун 5 олдим! Эртага пул берасизми?
Адаси ўғлига қараб туриб:
— Қачон мактабдан 777 олиб келсанг, сўраган пулингни бераман. Бошингга шапкаям олиб бераман, - дермиш.
Ўқитувчи:
— Анвар, тўғрисини айт! Уйга вазифаларни ким қилиб берди?
— Тўғрисини айтдим, устоз! Мен ухлаб қолгандим. Аниғини билмайман...
Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кӯрсатиш усуллари ўргатиляпти.
Муаллима:
— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?
— Уйга деразадан ошиб кирардим.
Врач хонаси эшигида ёзувни ўқиган бемор таниш исм, фамилияни кўриб ҳайрон бўлибди.
“Бу ахир синфдошим-ку” дебди ичида. Хонага кириб қараса, қаршисида ўзидан анча ёш катта кўринган врач турган экан.
— Э, синфдош қалесан?! – дебди қувончини яширмай бемор.
Врач бўлса унга қараб:
— Кечирасиз бемор, сизни танимадим...! – деб ҳайрон бўлибди.
— Ростан мени танимадингми?! 105-мактаб эсингдами? – сўрабди яна бемор.
— Ҳа, мен ўша мактабда ўқиганман. Сиз ўқитувчим бўлсангиз керак?! Қайси фандан дарс бергансиз? – деган экан врач.
Шамсиддинни онасига ўғлининг синф раҳбари қўнғироқ қилди:
— Ўғлингизни устидан яна шикоят тушди. Уни қизларга суяги йўқ! Ҳадеб тегажоқлик қилаверади.
Боланинг онаси:
— бу ўғлим отасига тортди! Агар бирор чорасини топсангиз, илтимос менга ҳам хабар қилсангиз!