Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар

Ўқитувчи ўқувчисининг отаси билан суҳбатлашяпти:
— Ўғлингиз бемаъни, аҳлоқсиз сўзларни кимдан ўрганяпти?
Ота:
— Падарингга лаънат! Билмайман бу аблаҳ кимдан эшитаркин бунақа сўзларни?
Мактабда ўқитувчи болаларга:
— Айтингларчи, бизга ой яқинми Америками?
— Ой яқин!
— Қанақасига ахир болалар?!
— Ой бизга кўриниб туради. Америка эса умуман кўринмайди, узоқда!
Хонама-хона қўлида телефон билан югуриб юрган боладан онаси сўрабди:
— Ўғлим нима қиляпсан?
Бола:
— Ҳалал берманг ойижон! Жисмоний тарбия фанидан оралиқ назоратни онлайн топширяпман!
— Ойижон, бугун мактабда “Ким бўлсам экан?” мавзусида иншо ёздик.
— Жуда яхши! Сен ким бўламан деб ёздинг?
— Мен келин бўлмоқчиман деб ёздим.
— Ойи, телефонингизда ўйин ўйнасам бўладими?
— Аввал дарсларингни қил.
— Ойи дарсларимни қилдим. Энди берасизми?
— Дарсларинг тугаган бўлса, энди ишларга қараш!
Ўқитувчи Алишердан сўради:
— Катта бўлсанг, ким бўласан?
Алишер:
— Катта бўлсам тадбиркор бўламан. Кўп пул ишлаб топаман, ойимга кўп нарсалар олиб бераман.
Ўқитувчи Валижондан сўради:
— Валижон, катта бўлсанг ким бўласан?
Валижон:
— Катта бўлсам, Алишерни ойиси бўламан!
Беш дақиқалик тарбиявий соат(!)дан кейин ҳеч нарса бўлмагандай сўраяпти:
— Устоз, сиз ҳам сўкинар экансиз-а?!
— Йўқ, барака топкур, мен она тилимизнинг бой имкониятларини кўрсатдим сенга...
— Хамедов, дарсингни тайёрладингми?
— Йўқ устоз.
— Нимага тайёрламадинг?
— Кеча акам 15 йил деганда қамоқдан чиқдилар.
— Мени қўрқитма! Ўтир, 5!
— Дўстим, мен бу йил албатта институтга кираман!
— Нега бунча аниқ гапиряпсан?
— Тоза ҳавода мия яхши ишлайди дейишади-ку!
Ўғлини мактабга жойлаштиришга келган отага мактаб директори:
— Бизга қандай моддий ёрдам кўрсата оласиз? - дебди.
Ота:
— Бепул прокуратура текширувини ўтказиб бера оламан, - дебди.