Ўқиш-мактаб ҳақида латифалар
— Билмайман устоз. Мен туғилганимда ҳеч ким йўқ эди. "Сут ва овқат музлаткичда. Мен ишга кетдим. Онанг." деган ёзув бор эди холос.
— Чанқадим, сув ичиб келаман.
— Мен учун ҳам ичиб кел.
Бироздан сўнг:
— Ичиб келдим.
— Мен учун ҳам ичдингми?
— Ўзим учун сувни жўмракдан, сен учун ариқдан ичдим...
Мактабда олган ҳар бир "5" баҳосига адам 10 минг сўмдан берадилар.
Ўша 10 минг сўмдан 5 мингини устозига берса, устози яна "5" баҳо қўйиб беради.
Қарабсизки, укамга ўз-ўзидан пул келиб тураверади-да!
— Аҳмедов, айт-чи! Ёруғликни тезлиги каттами ёки товушними?
— Товушни тезроқ...
— Нега?
— Ойлик маошим ошади деб адам айтганларига анча бўлди, лекин ҳалиям ёруғлик чиқмади.
— Биз сизни ўғлингиз устидан шикоят қилиш учун чақирдик. У ўзини мактабда жуда-ям ёмон тутади.
— Уйда ҳам ўзини ёмон тутади. Мен сизларни чақираётганим йўқ-ку!
— Ойижон, 5 минг беринг.
— Йўқ. Пулни нима қиласан?! - дебди онаси жаҳли чиқиб.
— Берақолинг ойижон... - дебди яна ўғли.
— Йўқ дедим сенга! - дебди онаси.
— Агар 10 минг берсангиз, адам тўғрисида бир гап айтаман, - дебди болакай айёрлик билан.
Онаси дарров 10 мингни берибди.
— Айт, нима сир экан!
— Адамни ёнига бир аёл келди. Улар меҳмонхонамизга кириб узоқ гаплашишди, - дебди ўғли чўнтагига 10 мингни солиб, эшик ёнига яқинлашаркан.
— Нимани гаплашишди? - деб ўтакаси ёрилай деди аёлни.
— Ўғлингизни мактабда баҳолари пасайиб кетяпти деди у аёл, - деб кўчага югурибди болакай.
— Қаеринг оғрияпти болакай?
— Ҳозирча ҳеч қаерим. Лекин адам ҳозир ота-оналар мажлисига кетди.
— От неча турга бўлинади?
— Икки турга, устоз!
— Нотўғри Асқаров! Хўш, от қандай саволларга жавоб бўлади?
— Неча ёшда ва неча мартта болалаган деган саволларга, устоз...!