Ўзбекона ҳақида латифалар
— Абдураим тоға, футбол терма жамоамиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Сўкиниб гапирсам бўлаверадими?
— Йўғ-а, ахир бизни миллионлаб одамлар тамоша қилишади-ю!
— Унақада, ҳеч нарса деёлмайман.
Врач: "Икки-учта операцияни ўтказсам, ҳовли оламан"
Ўқитувчи: "Икки-учта дафтарни текширсам, оловни ёқиб олишга қоғоз бўлади..."
— Агар шифокорга атаганингиз бўлса операциягача беринг! Акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкин...
— Ҳа, бор. Нима қиласан?
— Мактабга обораман, устозимиз уй вазифасини тайёрлаб берган аҳмоқни бир кўрмоқчиман дедилар.
— Раҳбаримиз ҳаммани ишдан бўшатяпти.
— Сен ҳавотир олма, раҳбаринг хотини билан ажрашди. Бўшаётганлар унинг қариндошлари.
— Устоз, агар ошиқ ўзининг маъшуқасига телефоннинг телеграмхонасидан, анга ўзини бағишлашини сўраб уч марта ёзсаю, ожиза анинг ёзувиға жавоб қилиб розилиғини битса никоҳ ҳосил бўлурму?
Пиру Комил устоз ўйлаб жавоб берди:
— Агар заифа ҳам ўнлайн режимда турғон эрса, ҳосил бўлур, зеро мегабайтнинг пули маҳр ўрниға ҳам ўтур.
— Менам ҳайдаб кўрай, - деса, фил:
— Йўқ, ўзи балонлари бўшаб қолган, - деган экан.
— Ҳа, бўривой, йўл бўлсин?
— Менга қилинган туҳматлардан районга бориб дод соламан!
— Сенга ким алам ўтказди?
— Ферма мудири қўйларни ўзи пинҳон сув қилиб, акт тузиб, айбни менга тўнкайверади.