Ўзбекона ҳақида латифалар
Бир ўқувчи дафтарига шундай ёзиб келган экан.
Ота-оналаримиз шундай ёшга киришган-ки, уларни тарбия қилиш ва уришганларида ажратишга бизнинг кучимиз етмаяпти.
— Болангни боғчага бердингми?
— Ҳа...
— Юр, кинога борамиз!
— Қўйсанг-чи! Икки килограм гўштни пулини йўқ қилиб келамиз...
— Шашликка борайлик...!
— Устоз, ўзбек тилига рус тилини аралаштириб гапириш мумкинми?
Устоз дебди:
— Конечно мумкин эмас!
— Тендер бу – пора бериш мусобақаси.
— Тўғри ўтир! 6 баҳо. Тўртини ўзингга ол, иккини ўзинг биласан нима қилишни...
Кимгадир бирор нарсани айтиб беришдими катталар?
Кимгадир бирор нарсани айтиб беришдими катталар?
"Хотинимни кийишга кўйлаги йўқ, мени ухлаб ётишимни қара! Тезроқ ва кўпроқ пул топиб, уни хурсанд қилишим керак. Одамлар айтмасин хотини яна ўша аввал кийган кўйлагини кийибди деб. Шарманда бўламиз-а, шарманда!"
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.
— Сизни нима безовта қиляпти?
— Доктор, мени пулим йўқ экани безовта қиляпти, - дебди бемор.
— Қандай қилиб йўқ нарса сизни безовта қилиши мумкин? - деган экан врач.