Пул-бойлик ҳақида латифалар

XXI асрда вафот этадиган бойларнинг васиятномаларида жуда кўп пароль ва логинлар бўлиши аниқ!
— Синглингни ўз қўлингда ишлайдиган кассир йигитга турмушга берганинг росми?
— Ҳа, рост. Синглим мени кассиримга турмушга чиқди.
— Нега ахир?! Сен кассир йигитни "қўли эгри" деб ёқтирмас эдинг-ку?
— Тинчлан! Энди у ишхонадан ўғрилаган ҳамма пуллар синглимни қўлига келиб тушади.
Машойихларнинг гапи бор: Равон йўл, албатта бирон бир бойнинг уйига олиб боради.
Абонент йигит қизга СМС ёзяпти:
"Менга турмушга чиқинг!"
Йигитга СМС келибди:
"Ҳисобингизда маблағ етарли эмас. Илтимос ҳисобингизни тўлдириш учун Россияга бориб ишлаб келинг!".
— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
Бир оқсоқол муллани ёнига келиб:
— Қори ака мен 1945 йили гуноҳ иш қилганман.
Мулла:
— Қани айтингчи!
Оқсоқол:
— Уруш пайтида бир америкаликни немислардан яшириб уйимда сақлаганман.
Мулла:
— Биродар бу гуноҳ эмас, аксинча яхшику, бировни жонини сақлаш
Оқсоқол:
— Тўғрику-я лекин ҳар куни 100$ олардимда.
Мулла:
— Ие, шунақа денг. Майли-майли барибир бегуноҳни жонини сақлагансиз.
Оқсоқол хурсанд, мулла билан хайрлашиб остонада тўхтаб муллага:
— Қори ака нима деб ўйлайсиз, уруш тугаганини унга айтсамикан ёки йўқми?
— Дўстим ортиқча пулингни қандай валютада сақлайсан?
— Озиқ-овқатда-да. Нимада бўларди. Ойлик олдим дегунча, бир ойлик озиқ-овқат сотиб оламан-да ва тамом.
Бир куни бошлиқ қўл остидаги ишчисининг уйига меҳмонга келибди. Қафасдаги тўти бошлиққа қараб ҳадеб:
— Сен аблаҳсан, сен аблаҳсан, - деяверибди.
Жаҳли чиққан бошлиқ ишчисига қараб:
— Агар мана шу тўтингни қовуриб келсанг, сенга истаганингча пул бераман, - дебди.
Ишчиси тўтини олиб, ошхонага чиқибди. Тўтига раҳми келиб, музлатгичдан товуқ гўштини олибди-ю, қовурибди. Тўтини эса ошхонада стол остига яшириб қўйибди.
Товуқ гўштини тўтиники деб ўйлаб, паққос туширган бошлиқ энди эшикдан чиқиб кетаётса, ишчиси:
— Хўжайин, пулларни бермайсизми? - деса, бошлиқ:
— Қанақа пул? Нима деяпсан?! - деб ўдағайлай бошлабди. Шу пайт ошхонадан:
— Айтмадимми, сен аблаҳсан деб! - дермиш тўти.
Ойлик маошини олган ишчи кассирга қараб дебди:
— Сиз менга адашиб, 50 минг кам бердингиз!
Кассир:
— Ўтган сафар сизга 50 минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда адашганимни айтмадингиз? - деса, ишчи дермиш:
— Бир мартта адашсангиз майли, кечирдим. Иккинчисига қараб тура олмайман-ку!!!
Ёшгина йигит кўчадаги кафеда овқатланиб ўтирса, ёнига ширакайф дайди келиб:
— Укам. Овқатингдан менгаям қолдиргин, - дебди. Ҳалиги йигит бўлса:
— Манави кабобданми? Ҳа, манави ошданми?, - деб ҳамма нарсани еяверибди.
— Майли, нимадан бўлса ҳам, - дебди ширакайф киши.
Йигит эса катта-катта ейишда давом этиб:
— Ош, кабобларни таъмини кўрмоқчимисиз, - деб, охири овқатларини тугатгач, — Овқатни мазасини кўриш учун ишлаш керак, - деган экан.