Қўшнилар ҳақида латифалар

Бир одам пул чиқарадиган аппарат ясабди. Пул чиқариб қараса, 15 сўмлик эмиш.
— Оббо, бундай пул муомалада йўқ-ку. Анави қўшним роса лақма, майдалаб беради.
Дарров ўғлини чақириб:
— Пулни қўшниникида майдалаб кел, - дебди.
Ўғил кетибди-ю, лекин тезда ортига қайтибди.
Отаси қараса, қўшнисиям битта 7 сўмлик, битта 8 сўмлик пул берворган эмиш.
— Эшитишимча, қўшниларинг жуда аҳил, ҳудди қуш кабутарлардай яшашармиш.
— Тўппа-тўғри! Гоҳ ҳотини ойнадан отилиб чиқади, гоҳида эри.
— Қўшни кеча асаларингиз мени чақиб олди.
— Қани қайси бири кўрсатинг, ўзим тазирини бериб қўяман.
Маст одам қўшнини уйини тақиллатаяпди:
— Хотин оч эшикни, эшик очилмагач яна тақиллатиб, — Оч эшикни, ичсам пулимга ичаманда - деса
Секин эшик очилиб қўшни чиқибдида,
— Борсанг ўзингни уйинга борда - дебди.
Хотин эрига дебди:
— Мен қандай аёл бўлсам, ёнимдан бир зум ҳам кетмас эдингиз?
Эр ўйланиб туриб жавоб берибди:
— Пастки қаватдаги аёлга ўхшаган бўлсанг...
Хотини:
— Қанақа аёл экан у? – деса, эри:
— Соқов аёл бор-ку...! – деган экан.
Эр-хотин кечки пайт салқинда кўчада айланиб юришса, олдидан қўшниси чиқиб қолибди.
— Нега бир ўзингиз юрибсиз? Хўжайин қани? – сўрабди хотин қўшни аёлдан.
— Эрим тўрт оёқли дўсти билан бирга... – дебди аёл.
— Ҳа, ит билан айланиб юрибдими? – деса, қўшни:
— Йўқ, янги диван сотиб олган эдик, - дермиш.
Эр:
— Хотин, сени борингга шукур қиламан.
Хотин:
— Сабабини айтинг!
Эр:
— Сабаби, шу сен бўлмаганингда маҳаллада мени ҳеч ким яхши танимасди...
Эркак қўшни аёлдан сўради:
— Эрингиз уйдами?
— Ҳа, уйда. Нима эди?
— Ундан ўн минг сўм қарз сўрамоқчийдим.
— Қизиқсиз-а! Эримнинг ўн минг сўми бўлса, ҳаётда уйда ўтирмасди.
Аёл ошхонада овқат сузаётса, сурбет, жонга тегиб кетган қўшниси яна кириб келиб:
— Вой қўшни овқатингиз пишдими? Яна овқатланиб кетарканманда... – дебди.
Жаҳли чиққан уй эгаси унга ҳам овқатдан сузиб, еб ўтиришса, ҳовлидаги ит ирриллайверибди.
— Қўшни, нега итингиз мени таниса ҳам иррилайверади? – деса, мезбон аёл:
— Чунки итим уни косасида овқат еганларни ёқтирмайди, - дермиш.
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.