Транспортда ҳақида латифалар

Трамвайда кетаётган Афанди қаршисида ўтирган қизга тикилиб туриб, сўради:
— Яхши қиз, бир боқишда яхши кўриб қолиш мумкинми?
— Йўқ,— деди қиз.
— Унда, эртага қаерда учрашамиз,— дебди Афанди.
Автобус лиқ тўла. Одамларни орасидан бир аёлнинг овози эшитилди:
— Вой йигитча, нима қиляпсиз?
Жимлик. Бироздан сўнг яна ўша овоз:
— Нима қиляпсиз йигитча?
Жимлик. қизиқувчан овоз эшитилди орқадан:
— Айт энди! Нима қиляпсан?
Автобусда бир аёл ишдан уйига қайтаётган экан, уни уйи охирги бекатда экан. Бир башанг кийинган ёшроқ аёлга кўзи тушиб: бу аёл ҳеч қайси бекатда тушмади, демак мени маҳалламда тушади.
Биронта эркакни олдига келяпти бир қўшнимни эри йўқ, яна бирини эри хорижда, яна бири ишда, демак мени эримни олдига келяпти.
Эримни 2та ўйнаши бор: бири Таня, бири Лена. Таня чет элга кетган, демак буни исми Лена.
Аёл:
— Лена илтимос манави пулни кондукторга узатворинг.
Лена ҳайрон:
— Мени қаердан танийсиз?
Бола қизнинг орқасидан югурмоқда:
— Ҳой қиз, ҳой қиз.
— Ҳа тинчликми?
— Кечирасиз, мабодо автобусда сизнинг зонтигингиз қолиб кетмадими?
— Вой, ҳа унутибманку...
— Унда автобуснинг орқасидан югуринг, ҳали узоқга кетгани йўқ...
Шаҳар транспортидаги бефаросатлар хит паради:
1. Умуман ювинмайдиганлар.
2. Тутқичдан ушлаб туриш ўрнига устингга йиқиладиганлар.
3. Телефонда овози борича бақириб гаплашадиганлар.
4. Қария ёки ёш болали йўловчини кўриши билан ухлаб қоладиганлар.
5. Ўзини бекатига етиб келмаган бўлса ҳам эшик олдидан кетмайдиганлар.
6. Юзингга қараб йўталадиганлар.
7. Сочини у ёқдан бу ёққа силкитиб юзингга теккизишни ёқтирадиганлар.
Бир аёл автобусга чиқибди-ю, дугонасига қўнғироқ қилибди:
— Алло, дугонажон! Яхшимисан? Кеча уйга борсам эшик олдида аёл кишини туфлиси турган экан. Ичкарида эрим нотаниш аёл билан кулишиб ўтирибди. Ўғлим эса ошхонада. Секин бориб ётоқхонани эшигини очиб қарасам...
Узр дугонажон! ... Кейинроқ қўнғироқ қиламан, - деб автобусдан тушиб кетибди.
Эртаси куни яна ўша автобусга, яна ўша аёл чиқибди. Ҳамма йўловчилар унга қараб турганмиш.
— Нимага қараб турибсизлар? - дебди аёл.
Йўловчилар ҳаммаси:
— Гапни кўпайтирма! Дугонангга қўнғироқ қил, тез! - дейишибди.
Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди:
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.
Автобусда кетаётган аёлнинг ёнидаги набираси кутилмаган саволларни бера бошлабди:
— Бувижон, ёшингиз нечида?
Аёл атрофдагилардан хижолат бўлиб набирасини чалғитса ҳам болакай хиралик қилаверибди:
— Ёшингиз нечида бувижон? Айтинг. Майли, биринчи рақамини айтинг!
— Олти, - дебди аёл.
— Иккинчи рақами-чи?
— Беш, - дебди аёл.
— Учинчи рақами-чи? - дебди болакай яна.
Чекка вилоятдан Тошкентга жўнаётган автобусга бир йигит чиқиб ҳайдовчидан сўрабди:
— Ака, автобус Тошкентга борадими?
— Ҳа, боради, - дебди ҳайдовчи.
Йигит бўлса:
— Ичидаги йўловчиларичи? - дебди.
3 та ўртоқ автобусга чиқишибди.
Тушадиган бекатига етиб келгач, автобусдан тушиб қарашса учинчи ўртоғи йўқ эмиш.
Автобусда кетиб қолибди деб унга қўнғироқ қилишибди.
— Қаердасан дўстим? - дейишса,
— Автобусда, бирга кетваммизку, - дебди.
— Бошингни кўтариб қара-чи, - дейишибди ўртоқлари.
Ҳалиги бола қараса, ўртоқлари аллақачон тушиб кетган экан.
"Камроқ телефонда ўйин ўйнаш керак эди", - деб автобусдан югуриб тушиб кетган экан.