Ёшлар ҳақида латифалар

Баъзи қизлар гўзалмас. Баъзи гўзаллар қизмас...
Чекка қишлоқлардан бирида яшайдиган 2та қиз Тошкентга келиб, айланиб юришиб, ўзлари тенги қизларни сигарет чекаётганини кўришибди. Шунда қизлардан бири:
— Қара Гули, шаҳарлик қизлар бемалол сигарет чекиб юришибди. Кел, биз ҳам сигарет чекамиз! — деса.
Униси:
— Қўйгин, Шарапат, биз ўзгармайлик, — деса.
Дугонаси:
— Тўғри айтасан Гули, қани носдан ол, — дермиш.
Бир йигит дарё бўйига чўмилишга келибди. Қараса, ён-атрофда ҳеч ким йўқ. Ялонғоч бўлиб чўмилмоқчи бўлибди-да, кийимларини қирғоққа ечиб, сувга шўнғибди. Қайтиб чиқиб қараса, қирғоқда кийимларини олдида бир қиз ўтирганмиш. Йигит нима қилишини билмай, сув ичида сузиб юраверибди-юраверибди. Музлаб қолай деган йигит охири дарё тубидан эски бир тоғорани топиб чиқибди. Тоғора билан ўзини бироз беркитиб, пана қилибди-ю, қизнинг ёнига борибди:
— Яхши қиз нима ўқияпсиз?
— Китоб!
— Қандай китоб экан?
— Мантиқ!
— Мантиқ нима ўзи?
— Мантиқий фикрлаш тўғрисидаги фан мантиқ дейилади. Одамни нима ҳақида ўйлаётганини осонгина топиш мумкин.
— Унақада айтинг-чи, ҳозир мен нимани уйлаяпман.
— Сиз қўлингиздаги манави тоғорани таги бутун деб ўйлаяпсиз, яхши йигит!
Бўлғуси рафиқаси билан учрашувга отланган йигитга холаси ақл ўргатяпти:
— Сен қизга албатта 3 та савол беришинг керак. Биринчи савол рўзғорга оид бўлиши шарт. Иккинчиси оила, учинчиси эса фалсафий бўлсин, тушундими жиян, бўш келма!
Куёв учрашувга борганида холасини айтганларига амал қилиб сўради:
— Кечирасиз, сиз макаронни яхши кўрасизми?
— Йўқ.
— Укангиз-чи, у макаронни яхши кўрадими?
— Мени укам йўқ.
— Нима деб ўйлесиз, агарда укангиз бўлганида макаронни яхши кўрган бўлармиди?!
Ота-оналар мажлисида мактаб директори:
— Ҳурматли ота-оналар! Сизлардан илтимос, қизларингизни “Ўқишга кира олмасанг, эрга бериб юбораман” деб қўрқитманглар! Билган саволларига ҳам нотўғри жавоб беришмоқда.
2 та севишганлар суҳбати.
— Жон сигарет чекасиз-а?
— Ҳа, кент 8.
— 1 кунда қанча чекасиз?
— 1 кунда 1 пачка. Нима эди?
— Неча ёшингизда бошлагансиз?
— 15 ёшимдан, нимага сўравоссан ўзи?
— Агар сигарет чекмаганизда ҳозир Malibu да юрган бўлардиз.
— Сан ўзинг чекасанми?
— Йўғе, жоооон нимала дивос?!!!
— Унда қани Malibu?
Кеча ётоқхонага шовқинга ишлаб кетадиган чироқ ўчиргични ўрнатдик, энди нақд тунги клубни ўзгинаси бўлди.
Поезд. Купэда гўзал қиз ва бир йигит ўтирибди. Йигит қизга жудаям гапиргиси келибди ва:
— Кечирасиз сиз ҳам шу поездда кетяпсизми, дермиш.
Ҳозирги қизлар эшак минган йигитларни назар-писанд қилишмайди, лекин Мерседес миниб юрган эшакларни жуда ҳам севишади!
Бир шилқим ошнаси билан кетаётиб, отда сайр қилиб юрган бир гўзални учратиб қолди ва дўстига деди:
— Оҳ, шу гўзалнинг оти бўлиб қолсам ҳам майли эди!
— Сўраб кўрчи, балки эшакда сайр қилишга ҳам рози бўлар, таклиф қилди шериги.