Ёшлар ҳақида латифалар
Ҳозирги замон йигитларини кўзида кўзойнак, қизларни қулоғида эса наушник!
Ўртада бечора севги сарсон...
— Хойнахой, мен кучли гипнозчи бўлсам керак.
— Вой, қариганда бу гапни қаердан олдинг?
— Айтсам ишонмайсан. Автобусдами, Маршруткага чиқиб, ўтирган ёш йигитга бир марта қарасам, тамом, дарров ухлаб қолади...
— Кўриша оламизми?
Қиз:
— Йўқ! Тўйдан кейин...
Йигит:
— Тўйдан кейин эринг рухсат бермайди-ку!
— Фараз қилайлик, сиз автобусда кетаяпсиз. Кун роса исиб кетди. Нима қиласиз?
— Мен автобус ойнасини очаман...
— Жуда яхши. Ойна очилиши натижасида автобус аэродинамикаси қанчага ўзгаришини ҳисобланг.
Талаба жавоб бера олмабди.
— Боринг, "икки"!
Ҳудди шу таҳлит яна бир нечта талаба имтиҳондан "йиқилибди". Навбат гўзал талаба қизга келибди.
— Қизим, масалан, автобусда кетаётганингизда ҳаво исиб кетса нима қиласиз?
— Мен-ми? Мен... кофтамни ечаман.
— Сиз тушунмадингиз. Ҳаво роса куйдираётган бўлса нима қиласиз, демокчиман.
— Ундами? Блузкамни ҳам ечаман.
— Жазирама роса қовураётган бўлса-чи?
— Юбкамни ҳам ечаман.
— Ие, қанакасига?, - дебди лол қолган профессор.
— Шунакасига! Бутунлай яланғоч қолсам ҳам, ойнани очмайман профессор!
— Салом яхши қиз!
— Салом!
— Танишсак бўладими? Исмингиз нима?
— Меникими? Шоҳида.
— Меники эса баргида.
— Йигирма йилдан кейин синфдошларингизни суратларига қараб эслаб юрасизлар.
Ўқувчилардан бири:
— Раҳматли устозларимизни ҳам эслаб ўтирамизми?!
— Жоним, хоҳлайсанми сенга ёшлигимда кесиб ташлашган жойни кўрсатаман?
Қиз қизариб ерга қараб:
— Қўйинг уяламан, тўйдан кейин кўрсатарсиз.
— Бунга тўйни нима алоқаси бор, ҳозир кўравер. Кўряпсанми хўв, анави дарахтлар орасида кўринаётган бинони, ўша бино клиника. Ёшлигимда ўша жойда кўричагимни кесиб ташлашган...
25 ёшга кирган қизларга гап очишса, "Яхши йигитми?" деган саволни беришади.
30 ёшга чиқганларида эса "Йигит" дейишса, "Қани? Қаерда?" дейишаркан.
— Жиноят кодексини!