Курка товуқ 4 та хўроз ва 1 та индюк жўжа очибди. Буни кўрган хўроз товуқни хиёнатда айблаб катакдан чиқиб кетиб қолиган экан.

Суд залида:
— Гумонланувчи, нима учун сиз чўкаётган хотинингизни қутқаришга ҳаракат қилмадингиз?
Эркак жавоб беряпти:
— Мен уни чўкаётганини билмадим. У ҳар доимгидек бақираётганди...!
Хотин:
— Одам ҳам шунчалик бўкиб ичиши мумкинми? Ҳечам тушунолмайман!
Эр:
— Тушунмаган ишингга аралашмагин деб нечи мартта айтаман сенга?!
Жаҳли чиққан эр хотинига дебди:
— Нима учун бу уйда бўлаётган ишлардан мен охирги бўлиб хабар топаман?
Хотини:
— Тис-с секинроқ, боламизни уйғотиб юборасиз! – деса, эр:
— Қанақа бола? – дебди.
Қўнғироқ қилсанг, "Эшитмабман", "Телефоним ёнимда эмас эди" дейишади.
Телеграмдан ёзсанг, дарров ўқишади.
Бўри йўлда кетаётса, елкасини бурга чақибди.
Бўри елкасидан бургани олиб:
— Агар яна мени чақсанг пиёда кетасан, - деган экан.
Ўқитувчи Валижондан сўрабди:
— Валижон, нега иншода "Катта бўлсам, боғча опа бўламан. Мен 4 та фарзандни онаси бўламан" деб ёздинг?
Валижон дебди:
— Гулмирани дафтаридан кўчирган эдим, устоз...
Инглиз тилини қанчалик яхши билсанг ҳам, 25 years сўзини барибир "Йигирма беш еарс" деб ўқийверасан.
Туғруқхонада:
Врач:
— Кимни чақалоғи ярим соатдан бери йиғлаб ётибди?
Ҳамшира:
— Чақалоқ эмас, эрталаб туғилган учта эгизакни отаси йиғлаб ўтирибди.
Қўлида рангли қалам ушлаган болачалик ҳеч ким хоналарни безата олмайди.