Эр уйига келса, ифторлик дастурхони тузалган. Ўртада шам ёниб турибди.
Эр:
— Ҳа онажониси, бу романтика нимани белгиси? - деса, хотин:
— Бу романтик ужин светдан қарзимизни белгиси, - деган экан.
Талабаларга маслаҳат. Шпаргалкангизни пулга ёздиринг.
Шунда домла пора олишдан қўрқиб, шпаргалкангизга тегмайди...
Ҳозирги замон беморлари 2 турга бўлинади:
Биринчиси, пули кам ва тузалмасдан, касалхонадан тез чиқиб кетадиганлар.
Иккинчиси, пули кўп, лекин ҳечам касалхонадан чиқа олмайдиган беморлар!
Аёл эри билан кўчада кетаётса, бирдан қаттиқ шамол туриб, аёлнинг сочларини тўзғитиб юборибди.
— Вой худойим-ей! Сочларим тўзғиб кетди. Жуда бадбашара кўриняпманми? - деб сўрабди аёл эридан.
— Йўқ, ҳар доимгидексан... - деган экан эри.
Аскарлар сафда турса, командир келиб:
— Оддий аскар Жамилов, сафдан чиқ! - дебди.
Шунда Жамилов турган жойида ерга йиқилибди. Командир унга:
— Нима бўлди? - деса,
— Орқамдаги бошқа бир аскар сафдан чиқди, - дебди.
Ишга кетаётган эр хотинига дебди:
— Майли, мен кетдим. Бугун кеч қайтаман.
Хотини бўлса эрига:
— Аниқ кеч келасизми??? - дермиш.
XXI асрда вафот этадиган бойларнинг васиятномаларида жуда кўп пароль ва логинлар бўлиши аниқ!
Хотини ота-онасини уйидан хомуш қайтиб келиб, эрини ёнига ўтириб унга дебди:
— Отамни бизнеси мувафаққиятсизликка учради. Энди умуман пулсиз қолдилар...
Эри бу гапни эшитиб, жиғибийрон бўла бошлабди:
— Билардим, отанг бизни ажратиш йўлини барибир топишларига ишончим комил эди...!
Фақатгина кўнгли очиқ ўзбек аёллари чанг ютгич билан гиламни тозалаётганларида гиламдан ип бўлагини топиб олсалар,
ипни қўллари билан олиб, уни яна қайтиб гиламга ташлайдилар! Чунки улар чанг ютгичга яна бир бор имкон беришни хоҳлашади...
Овчи йигит овдан катта айиқ билан қайтаётса, қўшниси кўриб қолиб, сўрабди:
— Ҳорманг қўшни! Ов зўр бўпти-ку!
— Ҳа, милтиғимда уч дона ўқ бор эди. Биринчисини отдим, тегмади. Иккинчисини отдим тегмади. Учинчиси ҳам...
— Унда айиқни қандай ўлдирдингиз?
— Айиқ мени милтиқдан отишимни кўриб, кулавериб ўлиб қолди.