Илму толиб пиру комилдан сўрабдур:
— Айтингчи устоз, нечун сессия йилига икки маротаба бўлур?
Пиру комил жавоб берибдир:
— Агар сессия йилда уч маротаба бўлса, у талабага оғирлик қиладир. Агар сессия йилда бир маротаба бўлса, бу домуллага оғирлик қилган бўларди.
Қўшнисини эшигини таққиллатган киши ҳовлига кириб:
— Кираверайми? Итингиз тишламайдими? - деб сўрабди.
— Билмадим. Ўзим ҳам қизиқиб кетяпман. Кеча олиб келганман ўзи... - дермиш уй эгаси.
Мутахасисиларнинг фикрича ҳозирги замонда аёлларга эмас, эркакларга ҳайкал қўйиш керак.
Чунки аёлларнинг ҳайкали ҳар битта дорихонанинг тепасида бор!
— Бугун ишхонада директоримиз компьютер ўйинлари бўйича мусобақа уюштирди.
— Хўш, нима бўлди, гапир?
— Ғолиб бўлган ходимларни учтаси ишдан бўшатилди!
Кийим дўконида эр-хотин айланиб юришган экан, эри бирдан хотинига дўқ уриб:
— Анави эркак нега сенга кўз узмай қараяпти??? - дебди.
Хотини:
— Э адаси, бу маникен-ку! - деса, эри:
— Ҳали уни исмини-ям биласанми?! - дермиш.
Психиатр қабулида бемор:
— Доктор мени қўлларим тинимсиз қалтираяпти.
— Ичасизми?
— Ичардим.
— Чекасизми?
— Чекардим.
— Нима, ташладингизми?
— Йўқ, энди ташламоқчиман...
— Кўрдингизми? Ҳозирдан қўрқяпти организмингиз!
Телефон компанияларидан SMS келаверади.
Ҳеч тушунмайман. Уларни бошқа қиладиган иши йўқми?!
Бозорда назоратчи сотувчига:
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!
Бир майор самолётдаги солдатларга дебди:
— Битта душманни "тинчитиб", шахсий бирор буюмини олиб келсангиз, ҳар бирига 1 миллиондан бераман.
Самолёт тўхтабди. Бир соатга бормасдан, солдатлар бир халта буюмлар кўтариб келишибди.
Шунда ҳалиги майор:
— Бу нима қилганингиз ахир биз ўзимизни шаҳарга заправкага қўниб ўтган эдик-ку! - деган экан.
Ҳомиладор аёл доктор олдига кириб:
— Доктор, қорнимдаги болам уятсиз сўзлар билан сўкиняпти. Давоси борми? - дебди.
Доктор:
— Давоси бор бир миллион бўлади, - деса, аёл:
— Ана-ана! Яна бошланди. Сиз тўғрингизда бир нарсалар деяпти, айтолмайман..., - дебди.