Бир куни овчи кичикроқ тешикни пойлаб ўқ узибди. Тулки овлабди.
Иккинчи куни каттароқ тешикка отибди. Айиқ отиб ўлдирибди.
Учинчи куни жуда катта тешикни пойлаб ётса, поезд босиб кетибди.
Бир савдогар кишининг Россиядан қайтгач таъсуротлари:
“Россияда ёш болалар ҳам русчани зўр билишар экан!".
Ишхонада мажлис. Бошлиқ:
— Бугун жума. Бу кичкина шанба дегани. Ишламаймиз. Кечки пайт ўтириш!
Эртага шанба – ўтиришни давомини қиламиз!
Якшанба куни бош оғриғига давом эттирамиз!
Душанба – ишхонада бош оғриғига оламиз ва уйга кетамиз!
Сешанба – ичмаймиз. Лекин бундай дам олишлардан кейин ишлаш ҳам нотўғри бўлади!
Чоршанба – ишга чиқамиз ва жон бериб ишлаймиз!
Пайшанба куни жума кунига тайёрланамиз ва ишламаймиз!
Жума куни эса аввал айтганимдек – кичик шанба! Ҳаммага тушунарлими?
Залдан овоз эшитилди:
— Кечирасиз—ку, лекин шу чоршанба кунидаги ахмоқгарчилик қачон йўқ бўлади?
Иккита келин қайнонаси меҳмонга кетганидан фойдаланиб, туни билан гаплашиб чиқишибди.
Ярим тунда соат 3:00ларда келинлардан бири:
— Энди уйларимизга кириб ётақолайлик. Бу дунёда биздан бошқа яхши одам қолмади шекилли, - дебди.
— Дўстим, уйимда сувараклар жуда-ям кўпайиб кетди. Нима қилишни билмаяпман.
— Сен уларга эшитиладиган қилиб “Уйда овқат йўқ! Егулик умуман йўқ!” деб бир неча бор такрорлагин!
Эртаси куни:
— Ҳўш, нима бўлди дўстим? Кеча айтганларимни қилдингми?
— Ҳа, ҳудди сен айтгандек қилдим.
— Натижаси қалай?
— Ярим тунда кимдир биқинимдан туртди. Туриб қарасам, бир гала сувараклар атрофимни ўраб олиб, “Сенга овқат олиб келдик. Еб ол!” деб туришибди...!
Бир ҳайвонлар мамлакатида қайси ҳайвон гуноҳ иш қилиб қўйса сочи олиниб ташланар экан. Бир куни шер гуноҳ иш қилиб, сочи олинганда ҳамма устидан кулибди. Шу пайт у ўрмонда айланиб юрса, йўлидан сичқон чиқиб қолибди. Шер унга:
— Эй сичқон, мен мушукка ўхшайманми? – дебди. Сичқон бўлса:
— Ҳаддингдан ошма! Мен типратиканман, — деб бақириб берибди.
Талабалар шеъри:
Орзиқиб кутаман ҳар куни сени,
Узоқдан кўрганда кўзларимда нам.
Ҳеч кимга бермайман ҳеч кимга сени,
Мени қадрдоним - стипендиям!!!
Отанинг қизига насиҳати:
Энди она қизим, ҳар бир қиз ўз уйига “Гости”. Шундай экан, сенга айтар Статусим: Куёвникига борганда “Закрыть Профиль” бўлгин. Эрингдан бошқаси сенга “Дружба” ташласа “Игнор” қилгин. Эрингни камчиликларини ҳамиша “Невидим” қилгин. Қайнота-Қайнонангни ҳар бир гапига “Класс” деб тургин. Уйдаги “Сообшения” ва “Обсуждения”ларни бизга ва кўчадагиларга асло “Копиравать” қила кўрмагин. Қўшниларингга “Друзья” бўл! Қайнопаларинг билан эса “Лучшие Друзья” бўлгин. Ҳар бир қилиқларига “Лайк” деб тургин. Уларнинг “Чёрный списка»сига асло туша кўрмагин!
Афанди кўп қаватли уйнинг 9-қаватига кўчиб ўтибди.
Бир куни балконда сигарет чекиб турса, пастдан овоз келибди. Қараса битта одам "Ака пастга тушинг, зарур гапим бор" - дебди.
Лифт ишламаётган экан, у пастга тушса бояги нотаниш киши:
— Ака Аҳмат акани уйи қаерда? - дебди.
Афанди ҳам "Юринг, кўрсатаман" - деб, 9-этажга олиб чиқиб, "Аҳмад акани уйи 1-этажда" - дебди.
— Дўстим, менга 50 минг берсанг... Эрталабдан бери туз тотганим йўқ.
— Умуман олганда мен ҳам очман...?
— Унда 100 минг бер, сени овқатланишга таклиф қиламан.