Никоҳ тўйида куёв жўра сўзга чиқиб дебди:
— Дўстим, сен уйланаётган қизни мен умуман билмайман. Шунинг учун сени табриклай олмайман...
Лекин мен куёв болани жуда яхши биламан. Шунинг учун келин бола афсус, сизни ҳечам табриклай олмайман!
Хотин эридан сўрабди:
— Ойлик олдингизми адаси?
Эри кесатишли оҳангда:
— Бугунмас! Чарчадим! - дермиш.
Маст ҳолда уйга келган эрини кўриб, хотинини жаҳли чиқибди:
— Яна ичиб келдингизми? Ичган жойингизга боринг!
Эр ўзида йўқ хурсанд, телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилиб дебди:
— Оғайни шошмай туринглар! Мен ҳам бораман! Рухсат олдим!
Офисда ўтирган котибага бошлиқ ичкари хонадан бақирибди:
— Диля, қоғоз олиб киринг, тез!
Шошиб қолган котиба:
— А4 данми, А3 данми?
Бошлиқ
— Elma дан олиб киринг! Ҳожатхонадаман!
18 ёшли қизларга онаси йигитдан гап очса, қизлар: "Чиройлими?" деб сўрашади.
25 ёшга кирган қизларга гап очишса, "Яхши йигитми?" деган саволни беришади.
30 ёшга чиқганларида эса "Йигит" дейишса, "Қани? Қаерда?" дейишаркан.
Бир бемор стоматологга келса, ичкаридан биттаси хурсанд чиқиб кетаётганмуш.
— Нега бунча хурсандсиз? - деса, ҳалиги одам тишини ушлаб:
— Худога шукур, врач йўқ экан, - дермуш.
Тиқилинч бозордаги дўконлардан бирига кириб, ўзимга пальто танлаётсам, сотувчи бирданига бақириб қолди:
— Қани анави аблаҳ?! Ҳозиргина шу ерда пальтоларни олиб кийиб кўраётган эди. Қочиб кетдими???
— Шу ердаман! - дедим.
— Ҳа шу ердамидингиз? Танимай қолибман сизни, - деди сотувчи.
Дарҳол эгнимда турган пальтони сотиб олдим. Мен таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибман демак!!!
Ғуломжоннинг иккита балиғи бўлган экан.
Бир куни балиқлари сойга чўмилгани бориб, оқиб кетибди.
Тошкентдан Қашқадарёга текширувчи борибди. Текширувчини бугун бу чойхонада, эртага у чойхонада. Хуллас, бир ҳафта меҳмон қилишибди.
Яна чойхонага олиб киришганда официант келиб:
— Нима буюрасилар? - деб сўрабди. Гўшт ейишдан чарчаган текширувчи:
— Ука, гўштсиз овқатлардан нима бор? - деб сўрабди.
Официант уйланиб туриб:
— Табака бор ака! - деган экан.
Бир кишини уйига ўт кетибди.
Ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилса, оператор гапира бошлабди:
"Ошхонангиз ёнаётган бўлса 1 рақамини босинг, меҳмонхонангиз ёнаётган бўлса 2 ни босинг, ётоқхона ёнаётган бўлса 3 ни босинг, ..."
Ҳалиги киши шошиб-пишиб битта рақамни босибди. Оператор яна гапираверибди:
"Оператор билан 10 дақиқадан сўнг боғлана оласиз".
Уйи ёниб кул бўлган киши:
"Раҳмат! Уйим ёниб бўлди!" деб телефонни қизил тугмасини босиб қўйган экан.