Бир кун афанди поезд рельсида ўтирган оғайнисига:
— Салгина сурилгин, мен ҳам ўтирай, - дермиш.
Адаси, кайфиятимни кўтарувчи, орзуларга берилувчи бирор нарса айтиб беринг.
— Фараз қил, соҳилда ётибман. Океан тўлқинлари юзларимга илиқ сувларини сачратмоқда. Ёнимдаги столда бир уюм цитрус мевалар ва муздеккина шампан виноси...
Ён-атрофимда эса гўзал аёллар ...
— Вой адаси, мен ўша аёллар билан гаплашиб ўтирган бўлсам керак-а?
— Сен уйда қолгансан хотин!
Ярим соат аввал қанча режаларим бор эди. Овқатландим-у...
Чарчаган эканман, ётиб олдим.
Гаи ходими:
— Яхши қиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Ҳа бор.
— Қани бир текшириб кўрайлик...
— Илтимос, олиб қўйманг!
— Нега?
— Чунки гувоҳномадаги расмга жуда чиройли тушгандим-да.
Бир ойлик келин яқин дугонасига ҳасрат қиляпти:
— Кеча куни билан чучвара тугдим. Кечқурун эрим келиб…
— Хўш, хўш? Нима деди эринг?
— «Қайтиб бунақанги чучвара сотиб олма» деди.
Бир йигитни сеҳргар сеҳрлаб қўйибди. У бир йилда фақат битта сўз айта олар экан. Ўша йигит чиройли қизни севиб қолибди. Унга "Мен сизни севаман" дейиш учун 3 йил ҳеч кимга гапирмай сўз йиғибди. Вақти келиб, уч йил ўтиб, йигит қизни ёнига келиб ҳаяжон билан:
— Мен сизни севаман, - дебди.
Шунда қиз сочларини орасидан кўриниб турган наушникларни қулоғидан чиқариб:
— А-а-а. . .!? - деган экан.
— Менга қара дўстим. Ўзга сайёраликларни ўлдирса ҳам қамашадими?
— Ҳа! Фақат жиннихонага!
География дарсида ўқитувчи Анвардан сўрабди:
— Тур Анвар! Ерни шакли қанақа?
Анвар:
— Учбурчак, устоз.
— Ўтир икки!!!
— Майли устоз, ер думалоқ! Ҳали кўрамиз...!
Янги ишга кираётган йигит суҳбатдан ўтаётиб корхона раҳбарининг «Уйланганмисан?», деган саволига шундай жавоб берди:
— Йўқ, мен уйланмаганман. Аммо буйруққа сўзсиз бўйсунаман… Армияда ўргатишган.
Ўқувчи дарсга икки хил туфлида келибди. Бири оқ бири қора экан. Уни кўрган ўқитувчиси:
— Бор уйингга, алмаштириб кел! - деса, ўқувчи:
— Уйда ҳам ҳудди шунақаси қолган-да, - дермиш.