— Ойижон, мени ўғирлаб кетишватти! - деса, онаси:
— Вой қизим, қанақа машинада? - сўрабди.
— Малибу, - деса:
— Бахтли бўл қизим! - дермиш онаси.
— Сенда 6 та олма бор эди, ярмини ўртоғингга берсанг, қанча олманг қолади?
— Беш яримта қолади устоз, - дебди болакай.
— "Ўғирлади" сўзи ўтган замонда қандай бўлади?
— "Ўғирлаган эди" бўлади.
— Келаси замонда-чи, қандай бўлади?
— "Қамоқда" бўлади, устоз!
— Хотин, сен касал бўлгунча мен бўлмайманми? Азроил мени жонимни олса ҳам майли эди, - деб турса, шу пайт азроил кириб келиб қолибди. Афанди шоша-пиша:
— Ассалому алайкум! Азроил ҳазратлари, ким касал, ким соғ ўзингиз кўриб турибсиз, - дермиш.
Шунда ёнидагиси унга қараб:
— Нега ҳадеб типирчилайсан!? Ичингда қуртинг борми? - деган экан.
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.
— Ичмайдиган, чекмайдиган одамга турмушга чиқаман. 5 хонали уйим, далаҳовлим, 2 та машинам бор.
Эълондан кўп ўтмасдан, бир маст киши қўлида сигарет аёлни эшигини тақиллатибди:
— Кечирасиз, газетадаги эълон бўйича келгандим.
Аёл:
— Ие, мен газетага ичмайдиган,чекмайдиган одам керак деб эълон бергандим.
— Тўғри, шунчаки мендан умид қилманг! Шуни айтиб қўйишга келгандим.
— Сиз соатига 120 км тезликда келяпсиз. Аслида 60 км/с да юриш керак.
Ҳайдовчи:
— Ахир биз икки кишимиз-ку, - деган экан.
— Кеча нариги бўлимда ишлайдиган бир сурбет йигит бутун оқшом ортимдан юрди-я...!
Дугонаси:
— Ҳақиқатан ҳам сурбет экан. Менга умуман қиё ҳам боқмади-я...!
— Вой, ойижон!!! - деб бақириб юборса, эри:
— Ҳа, дарров танидингми? - дермиш.