Япон олимлари робот ихтиро қилишибди. У робот жиноятчи-ўғриларни ушлар экан.
Россияда синовдан ўтказишса, бир кунда 40 та ўғрини қўлга олибди.
Америкада синовдан ўтказишса, 50 та ўғрини қўлга олибди.
Ипподром бозорига олиб боришган экан, роботни ўзини 1 соат ичида топа олмай қолишибди.
Бир куни икки жинни гаплашиб ўтиришган экан. Бири ўрнидан туриб кетаётса, иккинчиси дебди:
— Қаерга кетяпсан?
— Сув ичишга.
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди биринчи жинни.
Иккинчи жинни сув ичиб, ўзидан-ўзи кулиб қайтаётганмиш.
— Нимага куляпсан, - деса, жинни:
— Ўзимнинг ўрнимга крандан сув ичдим. Сенинг ўрнингга эса ариқдан, - дермиш.
Такси тўхтатган 4 та йигит:
— Вокзалга ташлаб қўясизми?
— Ўтиринглар!
Ҳайдовчи:
— Росса ичганмисизлар дейман-а, йигитлар?!
— Йўғ-е, нималар деяпсиз?!
Ҳайдовчи:
— Автомобилни олди ўриндиғига тўртталангиз ҳам ўтириб олганингизни кўриб сўраяпман-да!!!
Ота ўғлига дебди:
— Ўғлим, мактабдаги баҳоларингни қачон тўғрилайсан?
— Ҳаракат қиляпман адажон. Лекин устозим бир дақиқага ҳам журнални ташлаб чиқиб кетмаяптилар-да...
— Эшитишимча сиз циркда шерларни ўйнатар экансиз? Бир нарсага ҳайронман. Сиз кичкинагина, нимжон ва бунинг устига озғин бўлсангиз.
Нега шерлар сизни еб қўйишмайди?
— Ҳамма гап шунда-да! Улар ҳам мени семиришимни кутишади!
"Иккичи"ларнинг 2 та нарсаси бўлади: машинаси ва уйи.
"Уччи"ларнинг 3 та нарсаси бор: машинаси, уйи ва далаҳовлиси.
Аълочиларнинг 5 та нарсаси бўлади: кал боши, кўзойнаклари, энг кам ойлик иш ҳаққи, қон босими ва кўкрак нишони.
— Ойи, музлатгичдаги гўштдан есам майлими?
— Йўқ болам, у гўштни қора кунларга асраб қўйганман.
— Чойимга шакар солсам-чи?
— Йўқ, шакарни ҳам қора кунларга сақлаяпман.
— Эҳ-ҳ, тезроқ ўша қора кунлар келақолсайди...
— Нега хафасан?
— Телефонимни ўғирлаб кетишди.
— Милицияга бормадингми?
— Бордим, улар олишмапти.
Бир шоир ғазал битиб мавлоно Абдурахмон Жомийнинг ҳузурида ўқиди. Сўнг қаддини ғоз қилиб деди:
— Ғазални подшо саройининг дарвозасига осиб қўймоқчиман, зеро эл аро шуҳрат топса.
— Унда ғазални сеникилигини қаердан билишади? Эл аро машҳур бўламан десанг, ғазалингни ёнига ўзингни ҳам осиб қўй, - деди мавлоно Жомий.
— Сиз бунча аҳмоқлик қилишга қандай улгурасиз?
— Мен жуда эрта тураман.