Иккита одам кафеда овқатланиб бўлгач, официантга қараб:
— Ҳисоб қанча бўлди? - дебди.
Официант футбол мухлиси экан:
— Ливерпуль-Брайтон 1:0, - дебди.
— Бувим айтдилар, ёмғир ёғиб, кунлар совиб кетаркан...
— Бувинг кўп телевизор кўрадиларми?
— Йўқ...
— Унда қаердан билдилар?
— Тиззалари оғришидан!
Хотин эрига:
— Адаси, кеча нега кечқурун мени бошқа аёлни исми билан чақирдингиз?!
— Қоронғу эди-ку онаси, тушунсанг-чи ахир!
30 ёшга тўлган йигитларни 20 ёшли йигитлардан фарқи шундаки, оғайнилар билан чойхонада ўтириш учун 1 ҳафта ҳам телеграмда келиша олишмайди...!
Сартарош соч олиш жараёнида мижозига савол берибди:
— Айтинчи, қайнонангиз борми?
— Йўқ! Қайнонам йўқ!
Бироздан сўнг сартарош яна:
— Қайнонангиз борми?
— Йўқ дедим-ку сизга!
Сал ўтгач:
— Қайнонангиз борми?
— Нега ҳадеб қайнонам ҳақида сўрайверасиз?
— Шундай қилсам сочларингиз тикка бўлиб, кесиш осон бўляпти.
Кўчада бир ҳовуч ширинликни паққос тушираётган болакайни кўрган киши унга деди:
— Кўп ширинлик еяверма! Бу соғлиғинг учун жуда зарарли!
Болакай:
— Мени 90 ёшга кирган бувам бор... – дебди.
Ҳалиги киши:
— Буванг ширинликларни камроқ егандур-да?! – деса, болакай:
— Бувам бировларни ишига камроқ аралашган.
Синф ўқувчилари "Ким хунукроқ" ўйинини ўйнаётган экан.
Болалардан бири:
— Бўлди, Акбар ютди! - дебди.
Акбар бўлса:
— Мен ўйнамаяпман, - дермиш.
— Дўстим, дунёга қара, нималар бўляпти-а?!
— Нима десам экан!?
— Бир нима дейишни ўзим ҳам биламан. Фақат бунга тушуна олмаяпман.
Эр-хотин фарзандлари билан ўтириб никоҳ тўйини видеосини кўраётишса, ўғли сўрабди:
— Ада, сиз қанисиз?
Адаси:
— Ман бу тўйда йўқман! - дебди.
Икки дўст суҳбати:
— Дўстим, юзингга нима бўлди? Ҳамма ёғинг кўкариб кетибди-ку?!
— Кеча тренажёр залига боргандим. Бир бақувват йигитни қўлидан тош тушиб кетса бўладими!?
— Буни юзингга нима алоқаси бор?
— Кулмасам бўларкан...!