— Болалигингизда ота-онангиз қайси бренддаги кийимларни олиб беришган?
"Акангдан қолган кийимларни киясан!" деган бренддан кийинтиришган.
Бир йигит хонасида нос чекиб ётса, отаси кириб қолибди:
Шунда йигит нима қилишини билмай, кўйлаги ичига қараб, "Туф-туф-туф чўчиб кетдим", деган экан.
Куёв машинада қайнонаси билан кетаётса, ЙПҲ ходими тўхтатиб, ҳужжатларни текшира бошлабди.
— Ҳайдовчилик гувоҳномангиз, талон, суғурта, ...
— Мана, мана, мана! Кўрсатибди куёв.
Ҳамма ҳужжатлар жойида экан. Ходим:
— Энди куф денг-чи! – дебди.
Буниси ҳам “тоза”!
Орқа ўриндиқда ўтирган қайнона гап бошлабди:
— Ҳа жуворма бўлгур! Ҳеч нарса топа олмадингми?
Ходим:
— Бу гапингиз хизмат вақтида мени ҳақорат қилишга киради! Чора кўрамиз, - деса, куёв:
— Мана жиннихонадан маълумотнома, - дебди.
Бир киши ишсиз, пулсиз қолиб кетибди.
Дўсти унга яхшилик қилмоқчи бўлиб корхонасига ишга жойлаштирибди. У киши ҳар куни келиб-кетиб, ҳеч иш қилмасдан ойлик олиб юраверибди-юраверибди.
Бир куни дўстини ёнига кириб дебди:
— Шунақаям адолатсизлик бўладими?!
— Нима бўлди дўстим? Ахир мен сенга иш бердим, ойлик оляпсан, - деса, ҳалиги киши:
— Ишхонага келиб кетишим шартми?! Ойлигимни уйга олиб бориб беришса бўлмайдими!? - дебди.
Бир куни бўғирсоқ ҳаммомга сочиқ кўтариб кириб кетаётганмиш.
— Қаёққа кетяпсан? - деса, бўғирсоқ:
— Бошимни ювиб чиқай, - дермиш.
— Эрингиз билан муносабатларингиз қалай?
— Жуда яхши! У мени қулоқларимга лағмон илади. Мен лағмонларни олиб, бурнидан ип қилиб ўтказаман.
Агар юқорида яшайдиган қўшнингизни уйидан сув тошиб кетса, жанжаллашиб юрманг! Қўни-қўшни билан орани бузмаган яхши! Қўни-қўшничилик ахир...!
Сиз ҳам секингина пастдаги қўшнингизни уйига сув тошириб юборинг ва бу сув сизга тепадан тушганини айтинг. Улар ўзаро ҳал қилиб олишади..
Уяли алоқа компаниясидан мижозга қўнғироқ бўлди:
— Ҳурматли мижоз, сизга 120 дақиқа бепул қўшиб берилди. Бир ой давомида фойдаланишингиз мумкин.
— Бир ой? Бир ҳафтада тугатсам ҳам бўладими?
— Бўлади!
— Бир кунда фойдаланиб юборсам-чи?
— Албатта бўлади ҳурматли мижоз!
— Бир соатда-чи?
— Буни иложи йўқ-ку!
— Нега иложи бўлмас экан?! Компания ҳам, алоқа ҳам, хизматларинг ҳам расво!
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
— Дугонажон, чатда нима қиляпсан?
— Эрни қидиряпман.
— Ўзингга умр йўлдошни чатдан қидириб топмоқчимисан?
— Ўзимни эримни қидиряпман!