Ишсизликни энг ёмон кўриниши - ишламайдиган бошдир!
Америкалик меҳмон Ўзбекистонга келибди. Аэропортдан таксига ўтириб меҳмонхонага кетаётса, ҳайдовчи машинани жуда тез ҳайдашни бошлабди.
Бир пайт ёнидан иккита машина уларни қувиб ўтиб кетибди. Америкалик меҳмон йўл четидаги белгига қараса, 70 деб ёзиб қўйибди. Таксини тезлигига қараса 100 да кетаётган экан.
Америкалик ҳайдовчидан сўрабди:
— Мана бу йўл четидаги белгилар кимлар учун ўрнатилган?
Таксичи жавоб берибди:
— Велосипедчиларимиз учун!
Мактабда иккита ёши катта кишилар учрашиб қолибди:
— Кечирасиз, сиз ўғлингизга келган бўлсангиз керак?!
— Йўқ, мен синфдан-синфга қолавериб мактабни ҳалиям тугата олмадим. Сиз-чи? Турмуш ўртоғингиз ўқитувчи бўлса керак, уни кутиб олиш учун келдингизми?
— Қаёқда?! Дадамни дарслари тугаса, уйга олиб кетиш учун келдим.
Қамоқхонада ишлайдиган йигит дўстига:
— Биз томонларга боргин бир меҳмон бўлиб! Ўтириб кетасан! - деса, дўсти:
— Ниятинг бунча "совуқ"! Худо асрасин-ей! - дебди.
— Дўстим, кеча тақдимоти бўлиб ўтган янги русумдаги iPhone нинг эскисига ўхшаш томонлари нимада?
— Ўхшаш томони битта! Ҳудди аввалгисидек, янгисини ҳам бизга ўхшаган одамлар сотиб олишолмайди.

Мутасадди ташкилот раҳбарларидан бири мажлисда:
"Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, сигарет чекувчилар давлатимиз бюджетига фойда келтиришар экан.
Ҳаётдан эрта кўз юмган ҳар бир чекувчи нафақахўр фуқародан ўртача 150 млн. сўм пулни тежаб қолишимиз мумкин-ку!
Сигарет қутисини устига шу маълумотни ёзиб чиқариш керак!"

Эр хотинидан сўрабди:
— Синган тишларингни даволатиш учун сенга нечи пул берган эдим?
— 2 млн. бергансиз.
— Камроқ гапирганинг маъқул. Энди пул бермайман!
Судья жабрланувчидан сўрабди:
— Сизни тилла занжирингизни ўғирлаб қочган шахсни таний оласизми?
Жабрланувчи:
— Ўғрининг адвокати ҳимоя нутқидан кейин, мени ўзи тилла занжирим бор-йўқлигига ҳам шубҳаланиб қолдим, ўртоқ судья...!
Институтда курсдошларим мендан сақич сўрайверган эди, бўшаган дори идишига сақичларимни солиб олдим.
82 га кирган отахон врач қабулига келиб дебди:
— Мен келаси ҳафта яна уйланмоқчиман.
Врач:
— Сизни огоҳлантириб ўтмоқчиман. Ортиқча жисмоний зўриқиш ва ҳаяжонланиш ҳаёт учун хавфли!
Отахон:
— Майли, ўлиб қолса, яна бошқасига уйланаман!