— Ўғлим, ҳеч қачон чиройли қизга уйланма!
— Нимага ада?
— Чиройли қизлар сени ташлаб кетади!
— Хунук қизлар ҳам ташлаб кетиши мумкин-ку?!
— Кетса-кетавермайдими!
Учта IT-дастурчи фарзандлари бор онахон асаби "жойида" бирорта танишидан интернетдан фойдаланишни ўрганмоқчи экан.
Балиқ овидан яхши кайфиятда қайтган эр хотинига:
— Қара, қанча балиқ тутганимни! Бугун овим бароридан келди! - дебди.
Хотини:
— Алдаманг! Шунча балиқни ўзингиз овламагансиз! Қўшнимиз сизни балиқ дўконига кириб-чиқганингизни кўрибди-ку! - деса, эри:
— Тўғри, кирдим. Тутган балиқларимни ярмини сотиб юборишга тўғри келди-да! - дермиш.
Бир аёл мушугини сотиш учун olx.uz га эълон жойлаштирибди:
"Соғлом, чиройли, ақлли, эгасига вафодор мушук сотилади. Бешинчи мартта сотяпман!"
Ўқитувчи Азизжондан сўради:
— Сен катта бўлсанг ким бўласан?
Азизжон:
— Камбағал бўлмоқчиман.
Ўқитувчиси:
— Нега? Ахир бу яхши эмас-ку!
Азизжон:
— Чунки дадам икки қават ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо машиналарни ёнидан ўтаётиб, "Қара ўғлим, камбағалларни уйи экан..." - дейдилар.
Бир киши кечаси ухлаб ётса, эшик таққиллаб қолибди.
— Ким у? – дебди ҳовлига мўралаб.
— Сизларга ўтин керакми? – дебди нотаниш одам.
— Йўқ, керакмас! – деб ухлашга кириб кетибди.
Эрталаб турса, ҳовлида йиғиб қўйган ўтинлари йўқ эмиш.
Айтишларича, бадавлат инсонлар саҳар туришар экан.
Хотинимни мендан беркитган бойликлари қаерда экан-а?!
Мактабда ўқитувчи болалардан уйга вазифани текширибди.
Биринчи ўқувчи:
— Тушунмадим, - дебди.
Иккинчиси:
— Вақтим бўлмади, - дебди.
Учинчиси бўлса:
— Менга баҳона қолмади-ку! - деган экан.
— Алло?
— Алло! Мен ҳозир гаплаша олмайман. Кейинроқ бошқа рақамга қўнғироқ қилсангиз!
— Қайси рақамга?
— Хоҳлаган рақамингизга!

Йигит:
— Менга турмушга чиқсанг, дунёни исталган шаҳарида дам оласан
Қиз:
— Ундай бўлса, розиман!
Тўйдан кейин.
Йигит:
— Мана, хоҳлаган жойда дам ол!
Қиз:
— Бу нима?
Йигит:
— Дунё харитасини расми туширилган гилам!