Беш ёшли ўғли адасидан сўраяпти:
— Ада, нимага ойимнинг қорни ишиб кетаяпти?
Адаси:
— Ойинг тарвуз еяётганида уруғини туширмасдан еган. Шунга қорнида тарвуз ўсиб чиқяпти.
Учта дугона суҳбатлашиб ўтиришса, биринчиси:
— Эрим менга энг зўр телевизордан олиб берди. Уйда янги фильмларни кўриб ўтирибман, - дебди.
Иккинчиси мақтаниб:
— Мени эрим эса iPhone7 олиб берди. Уйда ўтириб, камера орқали эрим билан гаплаша оляпман, - дебди.
Учинчиси эса:
— Эрим мени кинотеатрларга олиб боряпти. Суҳбатлашиб, сайр қилиб юрибмиз. Демак, мени кўчада олиб юришга уялмаяпти, - дермиш.
Зиёфатга кетаётган хотин эрига қараб:
— Адаси, мен кечроқ қайтаман. Болаларни овқатлантириб қўйдим, - дебди.
Эри:
— Маст ҳолатда қайтмагин тағин, - деса, хотини ҳайрон бўлиб:
— Унда индинггача болаларга қараб ўтира оласизми? – дермиш.
— Адам мени кеча огоҳлантириб, — Агар яна ярим тунгача компьютерда ўтирсанг, клавиатурага бурнингни ишқалаб ташлайман, - деган эдилар.
Яна компьютерда ўтирибман. Агар ҳозир кўриб қолсалар, одйпйшпзл1ш4шлвйқлмцацфуса
— Кеча қизалоғим билан мушукчани расмини чизгандик, бугун ҳовлимизга қаердандир мушук боласи кириб олибди.
Бугун ўтириб, Малибу автомобили, икки қаватли далаҳовли ва тилла билакузукларни расмини чизмоқчимиз...
— Эсингдами? Сен билан мактаб пайтларида танишган эдик. Мен сени ҳар куни белингдан қучиб, бўса олардим. Сен эса қизариб кетар эдинг. Сенсиз бир зум ҳам юрмасдим, доим ёнимда бўлардинг.
Бир куни бизни лабаратория хонасида бирга кўриб қолишди. Мен сени 2-қаватдан ташлаб юборишга мажбур бўлдим.
Мени кечир азиз СИГАРЕТИМ...
Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида:
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
Талабалар кредит мавзусида дарс ўтишмоқда. Битта талаба ўқитувчисига савол берибди:
— Айтинг-чи домла, нега банклардан кредит олаётганимизда биздан гаров талаб қилишади-ю, биз банкка пул қўйганимизда бизга гаров учун ҳеч нарса беришмайди?!
Радиода бошловчи:
— Марҳамат, ҳурматли муҳлис. Сизга, яқинларингизга салом ва табрикларингиз бўлса, жўнатиш имкониятини берамиз.
Муҳлис:
— Мени эшитиб турган ҳаммага салом. Айниқса кеча ўғлим бензин оламан, - деб заправкага кетганди. Агар у ҳам мени эшитиб турган бўлса, унгаям алангали салом. Ўғлим, очерединг кеб қолдими болаааам?
— Йўқ, менга кеганида тамом бўлиб қолди
Бир куни буқа билан шер пиво ичиб ўтиришса, шерни телефони жиринглаб қолибди:
— Алло, ҳа албатта! Ҳозир бораман, - дебди шер. Шунда буқа шерга қараб:
— Яна хотинингми? Нега ундан қўрқасан-а? Мен хотинимдан умуман қўрқмайман! – дебди керилиб.
Шунда шер буқага қараб:
— Мени хотиним шерхон бўлади. Сеникига ўхшаган сигир эмас! – дермиш.