Мактабдан қайтган қизидан отаси сўрабди:
— Ҳўш қизим, мактабингда нима янгиликлар?
Қизи:
— Мактабимиз ёнидаги сомсахонада нархлар ошибди ада...
Бир куни Москвадан Африкага учаётган самолёт жунгли ўрмонларига қулаб тушибди. Самолёт ичидаги одамлар ҳайрон, ҳамма ёкда турли хил ҳайвонлар...
Шунда битта маҳлуқ келиб самолёт ичига қараб:
— Аёлларни ейман, эркакларни олиб қоламан. Улар менга овқат пишириб, кийимларимни ювишади, - дебди.
Шунда бир аёл ўрнидан туриб:
— Илтимос, бизни еманг, ахир бундай ишларни аёллар қилишади-ку..., - деса, самолёт охирида ўтирган барзанги эркак ўрнидан туриб:
— Ҳой нодон аёл нималар деяпсан?! Маҳлуқ акамни ўзи билади нима қилишни, - дермиш
Ишга кириш учун суҳбатдан ўтаётган йигитдан:
— Аввал жуда яхши жойда ишлаган экансиз. Айтинг-чи, нега бўшагансиз? - деб сўрашса, йигит:
— Сиз ўзингиз айтинг-чи, аввалги ишчингиз нега бўшаб кетган?
Шифохонада:
— Жағингиз қандай синди?
— Ишда жароҳат олдим.
— Уч жойидан синибди-я ўзиям. Нима иш қиласиз?
— Экскаваторчиман. Кеча ишдан қайтаётсам, йўлдаги канализация қопқоғи очилиб ётган экан. Бирортаси тушиб кетмасин деб, экскаватор чўмичини туйнукка қўйиб, уйга кириб кетдим. Эрталаб келиб чўмични кўтарсам, канализациядан учта сантехник чиқиб келишди...
Тўртта фарзанди бор эрга хотини:
— Тузланган қулупнай егим келяпти адаси, - дейиши билан эр ҳушидан кетиб қолибди...
— Сизга қойилман! Қандай қилиб уни бошқаряпсиз?
— Кимни?
— Бемаъни тилингизни-да...
Бир куни кўр билан кар овга боришибди. Йўлдан чиққан қуённи кўр отибди.
Кейин қарға:
— Тегдими? - деса,
Кар:
— Отмисанми?, - дермиш.
Бир одам такси тўхтатиб, орқа ўриндиққа ўрнашиб ўтирибди. Манзилга яқинлашганда, орқадан таксичини елкасига қўлини қўйган экан, таксичи дод солиб бақириб, машинани дарахтга бориб урибди.
Ўзига кела олмаган ҳайдовчи боши ёрилган йўловчига қараб:
— Кечирасиз оғайни. Таксида учинчи кун ишлаяпман. Олдин 15 йил моргда ўлик ташиганман..., - дермиш.
Бир киши газетага эълон берибди.
"Мен иш излаяпман. Маоши кўп бўлиши шарт эмас. Фақат битта шартим, душанбадан жумагача дам олиш, шанба якшанба кунлари эса хордиқ бўлса кифоя" деб ёзиб қўйибди.
— Фамилиянгиз нима?
— Со-со-содиқов.
— Нима, дудуқмисиз?
— Йўқ, адам дудуқ бўлганлар. Гувоҳнома ёзган аёл эса ғирт тентак...