— «Қанд» сўзини қўшиб бир гап туз-чи!
— «Эрталаб қаҳва ичдим».
— Бу гапда «қанд» сўзи йўқ-ку?
— Қанд қаҳванинг ичида эриб кетган-да!
— Намунча кўп сув ичяпсан?
— Олма егандим.
— Хўш, нима бўпти?
— Уни ювмасдан егандим...
— Ҳа, афанди, йўл бўлсин?
— Табибга кетяпман, - жавоб берди Афанди.
— Соппа-соғсиз-ку, ахир?
— Э, биродар, навбат келгунча касал бўламан-да!
— Ойижон, шу ишингиз тўғрими?
— Ёмон ҳулқинг учун сени жазоладим. Ўша жойда тур!
— Ёш бўла туриб, шу бурчакда, сиз ҳақингизда ёмон фикрлай бошлаяпман! Яхши эмас, ойижон!
Балки уларнинг кўзлари ғилайдир!?
— Ако келинг, бир фол кўрай! Агар яхши хабар айтсам, 2000 сўм берасиз. Ёмон хабар айтсам, 1000 сўм, - дебди.
Йигит рози бўлиб, қўлини узатибди.
Лўли йигитни кафтига қараб:
— Хотинингиз ҳомиладор экан. Яқинда эгизак ўғилларингиз бўлади, - деса,
Йигит хурсанд бўлиб, 2000 узатибди.
Лўли 1000 сўмни қайтиб бериб:
— Шошманг ако, охиригача эшитинг. Болаларни отаси сиз эмассиз..., - дермиш.
— Эри қаердалигини ҳар доим билиб турадиган аёл ким бўлади?
Донишманд жавоб берибди:
— У аёл бева бўлади!
— Севган қизингизгами?
— Йўқ, қайнонамга.
— Нега бунча кам?
— Тўғри айтасиз. Иккита берақолинг!
— Автобусда кўзи ожиз йўловчига жой берганим учун!
— Ким бўлиб ишлардингиз ўзи?
— Автобус ҳайдовчиси эдим...
Ҳаво айниб, совиб кетибди. Шунда афанди балиқ тўрига ўранволиб, — барибир совуқ-да..., - дермиш.