Сув остида узоқ туриш бўйича мусобақа ўтказилибди. Битта ёш йигит, битта киши ва афанди қатнашибди.
Йигит сувни тагида ўн минут, бояги киши эса йигирма минут нафас олмай туришибди.
Навбат афандига келибди. Афанди сув остида ярим соат қолиб кетибди. Чиқганида ҳамма ундан сўрай бошлабди:
— Қандай қилиб бунча вақт сув тагида тура олдингиз?, - дейишса, афанди:
— Лаънати шимим илиниб қолмаганида аллақачон чиқардим, - дермиш.
— Яхши қиз, сиз билан бугун бирор жойда учрашсак бўладими?
— Келинг, эртага учрашамиз... Бугун эримни туғилган куни эди, болаларни боғчадан олишим керак!
Бир куни афандининг хотини чучвара тугиб ўтирса, ёнига мушуги келиб суйкалибди. Хотини уни бир тепиб, ҳайдабди. Мушук қасд олмоқчи бўлибди.
Чучвара пишгач, афанди энди емоқчи бўлиб турган экан, мушуги унга ҳам суйкала бошлабди. Афанди биринчи чучварани мушукка берса, мушук чучварани еб, ўзини ўлганга солиб ерга ётиб олибди.
Афанди хотинига:
— Мени ўлдирмоқчи бўлдингми?, - деб бақира кетибди.
Мушук эса битта кўзини очиб:
— Ажаб бўпти, - дермиш.
— Адажон, нега синглимни исми Олтиной?
— Онанг тиллани жуда-ям яхши кўргани учун!
— Унда нимага мени исмим Тўхтасин?
— Кўп савол беравермагин...!
Эри хотинига бақириб:
— Зумраша ўғлинг яна оёқ кийимимни расво қилибди. Тувакка ўтиришни ўрганган эдинг-ку...?
Хотини:
— Туфлигингиздан бадбўй ҳид келаётган эди. Адашиб кетибди-да...
Қиз дадасига қўнғирок қилиб:
— Дада, мени табрикланг! Мен турмушга чиқдим! - деса, дадаси:
— Мени қизиқтирмайди. Кеч кириши билан уйга қайт! - дермиш.
Бир ҳайдовчини ГАИ тўхтатиб:
— Ҳужжатларингизни тақдим этинг, - дебди. Ҳайдовчи ҳужжатларни берибди.
— Қоидани буздингиз, жарима ёзаман, - дебди ГАИ ходими.
Ҳайдовчи:
— Майли, ёзинг,- дебди.
— Менга бирор нарса таклиф қилмайсизми?, - дебди яна ГАИ.
— Менга турмушга чиқинг, - дебди ҳайдовчи.
ГАИ шу заҳоти унга ҳужжатларини қайтариб, қочиб қолган экан.
Бир сохта табиб одамларни томирини ушлаб, касалини аниқлаб, дори ёзаркан. Бир куни беморни чап қўл томирини ушлаб, дори ёза бошласа, бемор табибга қараб:
— Ўнг қўлимни текширинг, чапи пратез, - дермиш.
Хотин ошхонада тушлик тайёрлаб турса, эри диванда газета ўқий бошлабди:
— Олимларни аниқлашларича, эркаклар бир кунда 10 минг, аёллар эса 20 мингта сўз айтишар экан.
Хотини:
— Чунки биз аёллар тентак эрларимизга битта гапни икки мартта такрорлашимиз керак-да...
Эри:
— Нима дейсан хотин???
Ўқитувчи тўполончи ўқувчининг танобини тортиб қўйиш учун унга савол берибди:
— Қани, менга осмонда нечта юлдуз борлигини айтиб бер-чи.
— Юз мингта юлдуз бор, - иккиланмай жавоб берибди ўқувчи.
— Яхши. Кечқурун санаб текшириб кўраман.
Эртаси куни ўқитувчи яна ўша ўқувчини саволга тутибди:
— Жавобинг нотўғри экан. Осмонда 9997 та юлдуз чиқди.
Ўқувчи чапак чалиб юборибди:
— Айтгандим-ку, юз минг юлдуз бор деб. Кеча тунда учта юлдзуз учганини қўшсангиз жавоб тўғри бўлади.