Кафеда Америкалик, Турк, Туркман ва Ўзбек ўтирган экан.
Америкалик "мен қадаҳимни америка долларининг янада обрўли бўлиши учун кўтараман" дебди.
Турк "мен ушбу қадаҳни туркнинг гўзал раққосалари учун кўтараман" дебди.
Туркман "мен эса дунё бўйича етакчиликни бермай келаётган гиламларимиз учун кўтараман" дебди.
Улар мағрур туриб ўзбекка қарашди. "Сен ниманг учун кўтарасан қадаҳни?" деди улардан бири.
Ўзбек "мен қадаҳимни туркманнинг гиламини устида туркнинг қизларини ўйнатиб, устидан америкаликнинг долларини сочадиган мард ва бой ўзбекларимизнинг кўпайиши учун ичаман" деган экан.
— Алло, бу пожарнийми? Тез етиб келинг, бу ерда жанжал бўляпти!
— Нега бизга қиляпсиз, милицияга хабар беринг!
— Милициялар билан докторлар уришишяпти! Кимга хабар бериш керак, ахир?!
Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз бизнинг футболчилар ҳужумда яхши ўйнайдими ё ҳимояда?
Устоз жавоб бериб:
— Эҳ бўтам бизнинг футболчилар тўйда зўр ўйнайди, тўйда дебди устоз.
Харидор қассобдан харид қилмоқчи бўлиб:
— Думбангиз неча пул?
— Қўйникини айтяпсизми?
Фараз қилинг инсон 1000 йил яшaса қандай бўларкин! Ота ўғлини сўкяпти: Падаринга лаънат, 670 йилдан бери ичасан, ҳеч ичкиликни ташламайсан, ўғлинг сендан безиб Россияга кетганига 215 йил бўлди, катта ўғлинг 480 га кирди ҳали ўйламайсан, қизинг 270 га кирди қачон эрга берасан, кичик ўғлинг 113 га кирди, суннат тўйиниям қилмадинг!
Бозорга нон олгани тушувдим, нон сотаётган қизларнинг гапларидан ҳайратга тушиб қолдим. — Ока, келинг, маники юмшоқ, вой, келин, маники сутлик, маники думалоқ, келинг маники катта... кейин яна бири, — ишонмасангиз ушлаб кўринг дейди.
Пессимист қоронғу туннелни кўрди.
Оптимист туннелни ва узоқдаги нурни кўрди.
Реалист туннелни, нурни ва яқинлашиб келаётган поездни кўрди.
Машинист эса рельсда ўтирган уч аҳмоқни кўрди.
Бир йигит уйланибди. Чимилдиққа киргандан сўнг, хотинига қараб:
— Бу уй энди сеники ҳам, ҳамма нарсага тегинишинг ва ишлатишинг мумкин. Фақат битта анави сандиққа тегмайсан. Тегинсанг кечирмайман сени, - дебди.
Хотини хўп деб 20 йил тегинмабди. Охири сабри чидамай сандиқчани очибди.
Қараса 500000 минг сўм пул билан уч дона тухум бор экан. Эри келгандан кейин сўрабди.
— Ҳа, майли очибсанда охири. Гап шундаки қачон сенга ҳиёнат қилсам сандиқчага битта тухум қўяр эдим, - деса
Хотини:
— Ҳа, 20 йил ичида учта ҳиёнатни кечириш мумкин. 500000 минг сўм пул қандай келди? - деса..
Эр:
— Биласанми асалим тухумлар кўпайиб кетгандан сўнг сотишга тўғри келди, - дермиш
Бир скелет иккинчисига қараб дебди:
— Сен қанақа одамни скелетисан?
— Мен семиз одамни скелетиман.
— Ўзингчи?
— Мен ориқ одамнинг скелетиман, - дебди.
Скамейкада бир скелет ўтирган экан, халигилар:
— Ука, сиз қанақа одамни скелетисиз, - деса:
— Тоға мен скелет эмас, студентман дермиш.
Бир содда одам Афандидан сўради:
— Афанди, жаноза ўқилаётганда тобутнинг ўнг томонида турган савобми, чап томонида?
Афанди жавоб берди:
— Иккала томонида турсанг ҳам савоб, фақат тобутнинг ичида бўлмасанг бас!