Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Бир киши телевизор устасига телевизорини олиб келиб:
— Мих билан қулоғни ковлаб кўраётувдим, бирдан негадир товуши чиқмай қолди, - дермиш.
Икки чукча кетаётса, бири иккинчисига:
— Қара, мен 10 доллар топиб олдим!
— Маладес, ие нимага ташлаб юбординг?
— Қалбаки экан.
— Қаердан билдинг?
— 10 да иккита ноль борлигини кўрганмисан?
— Яхши қиз, сиз рақс тушаяпсизми!?
— Ҳа-а-а!
— Худога шукур-ей. Мен ток ураяпти-ми, деб ўйлапман.
Яхши электрик, тирик электрик.
Олийгоҳ ҳожатхонасининг биринчи ва учинчи кабиналарига кириб кетган талабалар суҳбати:
1-кабинадан: — Анави шолғом олий математкадан баҳойингни қўйиб бердими?
3-кабинадан: — Йўқ, аблаҳ одам-де, қанча тушунтирсам ҳам, барибир қўйиб бермади, Эҳ, ўша шолғомни...
2-кабинадан: — Қўйиб бермайман ҳам!!!
Бир алкаш уйида аквариумни уриб синдирмоқчи бўлса, ичидаги балиқ тилга кириб:
— Эй, тўхта синдирма, мен ўлиб қоламан ўлдирмасанг учта тилагингни бажо келтираман дебди.
Алкаш ўзи кайфда, бу ёқда балиқ гапиряпти, қотиб қолиб, нима сўрашни ўйлаетган пайтда, хотини келиб:
— Дадаси мен битта тилак айтай, сиз иккитасини айтасиз, - дебди.
Алкаш:
— Майли айт.
Хотини:
— Эрим доим мани ўйласин, фикру ҳаёли доим манда бўлсин, фақат ва фақат мен ҳақимда ўйласин деса.
Алкашни хотини бир бутилка ароқга айланиб қолибди.
Бир қиз уйига дугонасини меҳмонга олиб келибди. Дугонаси ҳаммомга киришга ижозат сўрабди ва ҳаммомга кирибди.
Ҳаммомдан чиқиб:
— Ҳаммомда икки хил сочиқ бор экан. Бирида "К", иккинчисида "Б" белгилари бор экан. Мен "К" белгиси борига артиндим. Ахир "К" — Катталар учун, "Б" — Болалар учун, тўғрими?, — дебди.
Шунда қиз:
— «Б» — Бетники эди, — дебди.
— Алло, бу 2000909ми?
— Йўқ адашдиз!
— Унда нега гўшакни кўтардинг аҳмоқ.
Бир мижоз сотувчини асабига тегиш учун қизиқяпти:
— Кечирасиз, бу гумма ичидаги гўшт тириклигида миёвлармиди ёки вовуллармиди?
Сотувчи айёрона қараб жавоб берди:
— Буни ичидаги гўшт, тириклигида бўлар бўлмас саволлар берар эди!