Афанди кўчада келаётиб, бир сабзиполизга кўзи тушди. Елкасидаги қопни олиб полизга кирди-да, ярим қоп турп, ярим қоп сабзини олиб, энди кўтараман деб турган-да, эгаси келиб ушлади. Афанди ялинди-ёлворди. Ниҳоят полиз эгаси кавланган сабзилар билан Афандининг орқасига уриш шарти билан уни маҳаллага судраб шарманда қилмайдиган бўлди.
Афанди маъюслик билан туриб берди, полиз эгаси сабзи билан ура бошлади. Афандининг усти юпқа ва сабзи катта бўлганидан, ҳар сабзи текканда ирғиб тушиб, «охири бахайр бўлсин» деб қўяр эди.
Полиз эгаси таажжубланиб сўради:
— Бу нима деганингиз?
— Э биродар, — деди Афанди,— қопдагининг ҳаммаси сабзи бўлганда майли эди-я, ҳали қоп остидаги турпларга навбат келганда, ўпкамни тушириб қўярмикансиз?
Ўқитувчи Эшматвойдан сўради:
— Қани, Эшматвой менга айтчи, одамнинг қайси тиши энг охири чиқади?
— Тилла тишлари.
Ўқитувчи ўқувчиларга футбол ўйини ҳақида иншо ёзиб келишни буюрди. Сарвар нима деб ёзишни билмай узоқ ўйлади ва охири ёзди:
“Қаттиқ ёмғир ёғаяпти. Майдон сирпанчиқ. Ўйин қолдирилди”.
Машина бозорида биттаси машина сотаяпти.
Ҳаридор:
— Ока қанча бўляпти машина?
Сотувчи:
— 12 та лимон.
Ҳаридор:
— Бўлдими ока, гапизга жавоб берасизми?
Сотувчи:
— Жавоб бераман.
Ҳаридор бориб машинани устига сеткада турган 2кг лимондан 12тасини санаб тахлаб қўйиб:
— Мана ока 12та лимон. Энди машина маники, — дебди.
— Гап йўқ, ман эркакман, гапимда тураман, мана калит.
— Э, гап йўқ ока битта чойхона мандан.
— Гапингда турасанми?
— Э, ока уялтирвос ман битта гапираман.
— Бўлди сан тайёргарлигини кўравер. Ман чойхонани қаерга қуришингни айтаман
Афанди диссертация ёзар эди, ўғли «нима қиляпсиз?— деб сўради.
— Китоб ёзяпман,— деди Афанди.
— Унда нега бошқа китобдан кўчиряпсиз?
— Вой тентагей, шуни ҳам билмайсанми,— деди кулиб отаси,— одам одамдан туғилгандай, китоб ҳам китобдан пайдо бўлади-да!
Ҳайдовчи ДАН ходимига жаҳл билан:
— Вилоят ДАН бошлиғи менинг қайнотам бўлади, - дебди.
— Ёлғон! Бўлиши мумкин эмас!
— Нега ёлғон деб ўйлайсиз?
— Унақада божа бўлишимиз керак эди-да.
"Фастумгель" болалигимда, ёшлигимда ва ҳозир ҳам доимий ҳамроҳим. Бечора кампир, эллик йилдан бери бел оғриғидан қутилолмаётган экан. Хола мазь эмас, қўй ёғи бўлганида ҳам шу вақтгача тузатиб юборарди...
Судда иш кўрилмоқда. Судья айбланувчига:
— Уялмайсизми, судланувчи?! Бу кампир сизга булочка берган экан, сиз эса уни тошбўрон қилибсиз?! Судланувчи:
— Умуман олганда, мен тош эмас, ўзи берган булочкаларни отувдим...
— Бобо ухлаяпсизми?
— Йўқ, нима эди?
— 5000 сўм беринг...
— Ухлаяпман ўғлим, ухлаяпман..!
Икки ўртоқ суҳбатлашишаяпти:
— Эх, онамни гапларига қулоқ солганимда бу аҳволда юрмасмидим
— Хўш онанг нима дегандилар?
— Билмадим, айтаяпманку қулоқ солмаганман деб..